Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet89/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Кг/сўм; Р

Қулупнайга талаб, кг;
Q

250

400

400

200

600

100


Нарх бўйича талаб миқдорини белгиланган нуқталарини бирлаштириб, чизиб чиқсак, талаб эгри чизиғи ҳосил бўлади. Бу эгри чизиқ талаб қонуни амал қилишини кўрсатади. Нарх кўтарилган сари талаб ортади. Товар қанча қиммат бўлса, шунча кам миқдорда харид қилинади. Бу сабабоқибатли, функционал боғланиш талаб қонунини ифодалайди. Математик нуқтаи назардан қарасак, товар ва хизматларга бўлган талаб уларнинг нархи билан тескари пропорционал боғланишда бўлади. Талаб қонунини ўрганганда илмий абстракция, математик моделлаштириш методларидан фойдаландик. Илмий абстракция методи ёрдамида талабга нархдан бошқа омиллар таъсир этмайди, деб олдик. Математик методдан фойдаланиб, талаб ва нархни боғланишини жадвал кўринишида, график тарзидаги талаб эгри чизиғини чизиб, моделда ифодаладик.
Масалани ечиб, назарий жиҳатдан қўйилган саволлар муҳокама қилиб бўлингач, ўқитувчи аудиторияга мурожаат қилиб: «ана шу жадвал рақамлари, яъни кишиларнинг нархи тушган товарни харид қилишини кўпайтириш имкони нима деб аталади?» деб мурожат қилиши мумкин. Талабалар «даромад эффекти» деб аталади дейиши мумкин. Агар тўғри жавоб бўлмаса, ўқитувчи ўқувчи, талабаларни ана шу фикрга йўналтириши керак. Бундан ташқари, ўрин босиш эффекти мавжудлиги, у одамларни нархи қиммат товар ўрнига
нисбатан арзонроқ, бошқа товар сотиб олишида ифодалишини, масалан, мураббо қилиш учун қулупнайнинг ўрнига олча олинишини кўрсатиш мумкин.
Ўқитувчи аудиторияга: «мана шу қонунда ифодаланган вазиятни инкор қилувчи ҳолат бўлиши мумкинми?» деб савол ташлаб, бундай ҳол юз бериши мумкинлиги, иқтисодиётда бундай вазият Гиффен эффекти дейилиши, бундай товарлар Гиффен товарлари деб аталиши ҳақида жавоб олишга ҳаракат қилиши зарур.
Масалан, товарларнинг сифати яхши, қанча нархи ортишига қарамай, талаб ортади, камбағал оилалар, айтайлик, картошканинг нархи ортишига қарамай, гўштга нисбатан арзон бўлгани учун уни кўпроқ сотиб олиши мумкин.
Бундай масала, машқлар ўқувчиталабаларни назарий материални юзаки, иқтисодий категорияларнинг алоқасини ўзаро боғланишига аҳамият бермай ўрганишларининг олдини олади. Кўпинча унинг маъноси, ижтимоий мазмунига эътибор бермай ўрганишади.
Масалани ечиш эса уларни дарсликлардан механик тарзда конспект қилишнинг фойдаси йўқлигига ишонч ҳосил қилишларига олиб келади. Чунки масалани ечиш у ёки бу иқтисодий категория, қонунларни қуруқ ёдлаш камлик қилишини кўрсатади. Миқдорий боғланиш, бирбирини тақозо қилиши, улар асосида хулоса чиқариш учун билиш, тушуниш, таҳлил қилиш, таққослаш, ўз билимидан фойдалана билишни зарур қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам имкони бўлганда, назарий қоидалар, муаммоларни ўрганишда масала, машқлардан фойдаланиш талабаларни мазкур мавзуни пухта ўзлаштиришларига ёрдам беради ва уларнинг фаоллигини оширади.
Аудиторияда масала ечишни турлича усулда амалга ошириши мумкин.
Биринчи йўл. Масала, машқ барча ўқувчи, талабалар томонидан индивидуал тарзда ечилади. Ўқитувчи масала, машқни ечиш учун мураккаблиги даражаси, таҳлил қилиш, баҳо бериш, хулоса чиқаришини ҳисобга олган ҳолда маълум вақт беради. Ўз вақтида тўғри ечилиши ва берилган топшириқ бўйича масалани изоҳлашига қараб, балл беришини эълон қилади. Ким ечиб бўлса, қўлини кўтариб ечиб бўлганини билдиради. Ўқитувчи унинг жавобига қараб, балл қўяди.
Иккинчи йўли. Масала кичик гуруҳларга бўлиб берилади. Кичик гуруҳ уни мукоҳама қилиб, ечади ва гуруҳдан бир киши кичик гуруҳ номидан жавоб беради.
Учинчи йўли. Бир ўқувчиталаба доскага чиқиб, ечади. Қолганлар ўзи ечиши ҳамда доскада масаланинг ечилишини кузатиб, нотўғри бўлса, тезда ўз фикрини билдириши лозимлиги уқтирилади. Агар доскада масала ечаётган талаба адашса, уни тўхтатиб, бошқа талабани масалани ечиш бўйича фикрини тинглаб, тўғри ечишни кўрсатиб бериши таклиф этилади. Талабаларнинг фаолиятига кўра балл берилади.
Тўртинчи йўл. Масала, машқ ечишни уйга вазифа қилиб бериш мумкии. Амалий машғулотда унинг жавоби муҳокама қилиниб, хулоса чиқарилади.


4§. Масаламашқ, уларни тузиш ва иқтисодий фанларни ўрганишда қўллаш

Ўқув жараёнида масаламашқларни қўллаш учун уларни мавзулар бўйича тузиш лозим. Масала тузишда дуч келинадиган анъанавий қийинчиликлар мавжуд:



Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling