Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet90/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Биринчидан, масаланинг шартларини турлича изоҳлашга олиб келишга йўл қўйилмайдиган қилиб аниқ бўлишига эришиш осон эмас. Айниқса, мумкин бўлган вариантлари бир неча хил бўлиб, уларнинг ичидан нисбатан у ёки бу мезонга кўра, энг оптимал вариантларни топиш шарти қўйилган масалаларда эҳтиёт бўлиш керак. Сабаби, масалаларнинг шарти аниқ қўйилмаслиги натижасида талабалар масала тузувчи кўзда тутмаган масалалар ечими, вариантларини таклиф қилиши ҳамда у масала шартига, умуман олганда, мос келиши мумкин экан. У ҳолда ўқитувчи қийин аҳволда қолади. Масалани аниқ жавобини тўғри деб топиб, талабаларни рағбатлантириш ёки шартни ноаниқлигидан фойдаланиб, кўзда тутилмаган, лекин тўғри ечиш йўлини топган талабага энг юқори балл қўйиш лозим. Ундан ташқари бир жавобнинг ўзини бир неча усул билан
олиш мумкин. Ўқитувчи буни ҳам олдиндан аниқлаб қўйиши керак, яъни масалани қайси йўл билан ечган энг юқори балл олади.
Иккинчидан, иқтисодий фанлардан ечиладиган масалалар математик ҳисобкитобларни талаб қилади. Ўқитувчи масала тузар экан, талабани математикадан эмас, иқтисодий фанлардан билимини синаш лозимлигини ёддан чиқармаслиги керак. Шунинг учун яхши иқтисодий масала у ёки бу иқтисодий тушунчаларнинг мазмунини чуқур ўрганишга ундаши, масалани ечиши учун зарур даражада фанга доир тушунча бўлиши зарурлигини тақозо қилиш керак. Математик ҳисобкитоблар эса ёрдамчи аҳамиятига эга бўлиши зарур.
Практика шуни кўрсатадики, масалаларни тузиш учун ўқитувчи фаол тажриба, малака, моҳирликка эга бўлиши лозим.
Қўйилган шартга биноан мураккаблигига кўра, масалаларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Маълум бир категория, тушунчани асосий мазмунини билишга қаратилган;

  2. Маълум бир тушунча асосида ҳисобкитоб қилиш, ундан хулоса чиқаришга қаратилган;

  3. Масалани ечиш учун мазкур категория ҳақида умумий тушунча бўлишини талаб қиладиган масалалар.

Қандай масалани ечишни ўқитувчи ўтилаётган мавзу, гуруҳдаги талабаларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб, танлайди.
Маълум бир категория, тушунчани асосий мазмунини ўрганишга қаратилган

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling