Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эссенинг афзалликлари ва камчиликлари.
- Асосий таянч тушунча ва атамалар.
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
- XII боб. «АҚЛИЙ ҲУЖУМ» ва «СASE STUDY(кейс)» МЕТОДИ АСОСИДА ДАРС ЎТИШ
Эссе учун мавзулар ва саволлар.
Саволларга жавоб бериш учун берилган топшириқлар, ахборотларни тартибга солиш, таҳлил қила олишга йўллаши керак. Мантиқий масалаларни ечиш улардан фойдаланиш кўникмасини талаб қилади. Бу иқтисодий фикрлашнинг юқори даражасидир. Уларни объектив тестга нисбатан тузиш осон. Уни қўллашнинг қийинчиликлари, жавобларни баҳолашнинг қийинлигидир. Шунга қарамай, билиш жараёнини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун эсседан зарур ахборот олиш мумкин. Эссега учун мавзу танлаганда ёки савол тузганда қуйидагиларга аҳамият бериш керак. Топшириқни иложи борича аниқ қўйиш керак. Шартни шундай қўйиш керакки, талаба ундан нима талаб қилинаётганлигини тушунсин. Эссе топшириғи фикр юритишга, таҳлил қилишга ундайдиган саволлар бўлиши зарур. Эссе учун тайёрланган саволтопшириқларни талабаларга ўқитувчининг ўзи танлаб бергани маъқул. Бунда талабанинг билими объектив баҳоланади. Комплекс жавоб талаб қиладиган саволларни уйга вазифа тарзида ёки оралиқ назорат, якуний назоратда бериш мумкин. Агар вақт чекланган бўлса, дарс давомида энг асосий моментларга аҳамият қаратилган саволлар қўйиш мумкин. Эссе учун саволлар намунаси. 1980 йилдан 2005 йилгача ишловчилар сони ўсди. Уларнинг уй юмушларига сарфлайдиган вақтлари ҳафтасига 100 соатдан 50 соатгача қисқарди. Ёғ, ун, хамиртуруш, гуруч кабиларни сотиб олиш камайди. Нон, ярим фабрикатлар, консерваланган мева кабиларни сотиб олиш миқдори кўпайди. Ана шу маҳсулотларни сотиб олиш динамикасини муқобил қиймат нуқтаи назаридан тушунтиринг. Айрим кишилар кундалик эҳтиёж моллари бўлган озиқовқат, кийимкечак, уйжой кабиларнинг нархини паст даражада ушлаб туриш керак, деган фикрни билдиришади. Баҳолар устидан назорат ва рағбатлантириш концепциясидан фойдаланиб, биринчи даражали кундалик эҳтиёж молларининг нархини бозор нархидан паст белгиланиши қандай оқибатга олиб келишини тушунтиринг. Японияда асосий озиқовқат маҳсулоти гуручдир. Япония ҳукумати ўз ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа мамлакатлардан гуруч сотиб олишни чеклади. 1993 йили обҳавонинг ноқулай келиши сабабли Японияда шоли етиштиришга катта талофот етди. Обҳавонинг ёмон келиши қандай оқибатга олиб келишини олдиндан тахмин қилинг. Кейинги йилларда Япон гуручининг а) таклифини; б) нархини ўзгаришини кўрсатинг. Сабабларини изоҳланг. Япон ҳукуматининг гуруч импортига, умуман, импортга муносабатини изоҳланг. Эссенинг афзалликлари ва камчиликлари.Эссе кўпроқ фикрлаш, билим мазмунининг юқори босқичига хос. У талабаларнинг ёзма нутқ кўникмаларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Уни тузиш нисбатан осон, ҳамда талабалар томонидан таваккал жавоблар танланишига йўл қўймайди. Асосий камчилиги: а) баҳолаш қийин; б) уларни ўқиш, таҳлил қилиш, баҳолаш учун кўп вақт керак. Тестлар кўп саволни қамраса, эсседа бир неча савол қўйилади. Сабаби, уларга жавоб ёзиш кўп вақт талаб қилади. Талабалар билимини синаш доираси кенгаяди. Эссе саволларини ҳар бир талаба учун алоҳида бериш мақсадга мувофиқ. Эссе натижаси муҳокама қилинаётганда оригинал фикр билдирган талабаларга қўшимча балл қўйиш керак. Асосий таянч тушунча ва атамалар.Назарий ва амалий дарсларда қўлланиладиган масаламашқлар, масаламашқ ечиш, масаламашқни қўллаш қоидалари, масала ечиш қоидалари, масала, машқ турлари, тест, объектив тестлар, жавобни муҳокама қилиш, эссе, эссе саволлари Такрорлаш ва мунозара учун саволларИқтисодий фанларни ўрганишда масала, машқ ечиш нима сабабдан асосий ўринда туради? Маълум бир категория, тушунчанинг асосий мазмунини билишга қаратилган масалалар, қандай масалалар? Қандай масалалар маълум бир тушунча асосида ҳисобкитоб қилиш, ундан хулоса чиқаришга қаратилган? Қайси иқтисодий фанларда масалани ечиш учун мазкур категория ҳақида умумий тушунча бўлиши керак? Иқтисодий фанларда ўрганиладиган машқларни қандай гуруҳларга бўлиш мумкин? Тестлар ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг қандай афзалликлари ва камчиликлари бор? Тест тузиш қоидаларини ўргандингизми? Ўзингиз талаб даражасида тест туза оласизми? Эссе нима, эссе учун саволлар тузишда қандай қоидаларга амал қилиш керак? Эссе ёзишнинг қандай афзалликлари ва камчиликлари бор? XII боб. «АҚЛИЙ ҲУЖУМ» ва «СASE STUDY(кейс)» МЕТОДИ АСОСИДА ДАРС ЎТИШDownload 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling