Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet35/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Моддий ресурслар табиий ва меҳнат билан яратилган ресурсларга бўлинади. Табиий ресурсларга ер, фойдали қазилмалар сингари бойликлар киритилса, меҳнат билан яратилган ресурсларга капитал киради. У биноиншоот, асбобускуна, машина, механизмлар, ҳар хил қурилма, хом ашё, материаллари кабиларни ўз ичига олади.




    1. Меҳнатга лаёқатли, маълум малака ва маҳоратга эга кишилар меҳнат ресурслари ҳисобланади.

Кейинги пайтда кўпгина иқтисодчилар бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ва ахборот ресурсларини алоҳида ажратиб кўрсатишмоқда.
Молиявий ресурслар жамият томонидан ишлаб чиқаришга, унинг ривожланиши учун ажратилган пул маблағларидан иборат. Унинг манбалари қимматбаҳо қоғозлар, солиқлар, пул жамғармалари, давлат заёмлари кабилардир.
1схема
Кўргазмали материал

Бозор иқтисодиёти фантехника инқилоби шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ахборотлар ва ресурсларсиз «қўлоёқсиз» бўлиб қолади. Ахборот ресурслари турлитуман, бўлиб, унинг муайян асосий қисмини компьютер техникаси ёрдамида автоматлаштирилган бошқаришни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ташкил қилади.
Ҳар бир ресурс, ундан ишлаб чиқаришда фойдалангандагина самара беради. Ресурс келтирадиган натижанинг ўз чегараси бор. Ҳар қандай ресурсдан энг яхши, оқилона фойдаланилган тақдирда ҳам маълум чегарадан ортиқ маҳсулот яратиб бўлмайди. Масалан, яхши натижага эришиш учун ҳар қанча ҳаракат қилинган тақдирда ҳам 1 тонна рудадан 1 тонна металл олиб бўлмайди. Мавжуд ресурслардан маълум миқдор ва турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.
Зарур ресурсларнинг чекланганлиги ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам чекланишига олиб келади.

Ишлаб чиқариш имконияти деганда нимани тушунамиз? Ишлаб чиқариш имконияти деб, мавжуд иқтисодий ресурслардан тўла фойдаланиш эвазига энг кўп маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади.
Ҳар бир хўжалик, корхона, фирма, тармоқ, мамлакат ўзининг ана шундай чегарасига эга. Ресурслардан фойдаланиш даражасига қараган корхоналарнинг товарлар бўйича ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси ҳам турлича бўлиши мумкин.
Эҳтиёжлар доимо кенгайиб бориши, ресурсларнинг эса чекланганлиги сабабли заруратни тўла қондириш учун керакли миқдорда товар ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳар бир кишидан тортиб жамият миқёсигача чекланганлик муаммосига дуч келинади. Чекланганлик эса ҳар қадамда бизни изланишга, танлашга мажбур қилади.
Оила бюджетининг чекланганлиги турмуш учун нимани харид қилишни, ресурсларнинг чекланганлиги қайси ашёларни сотиб олиш ва қандай товар (хизмат)ларни ишлаб чиқаришни, давлат бюджетининг чекланганлиги маблағларининг қайси мақсадлар учун ишлатишни танлашни зарур қилиб қўяди. Масалан, талаба ўз вақтини дарс тайёрлашга ёки дам олишга сарфлаши мумкин. Деҳқон ўз ерига пиёз ёки, дейлик, картошка экиши мумкин. Тадбиркор ўз пулига янги асбобускуна ёки хом ашё сотиб олиши мумкин. Вилоят бюджетидан маблағни янги мактабга ёки кўприк қуришга сарфлаш мумкин ва ҳоказо.
Ана шу имкониятлардан бирини танлаш қолганларидан воз кечишга олиб келади, ёки бирининг миқдорини кўпроқ танласак, иккинчисининг миқдорини камроқ
танлашимизга тўғри келади. Танлаш асосида эса қарор қабул қиламиз. Қарорни эса танловнинг муқобил қийматини таққослаш асосида чиқарамиз.
Танловнинг муқобил қиймати нимани ифодалайди?

Танловнинг муқобил қиймати деб, танлов натижасида воз кечилган имкониятлар ичидан танловчи учун энг катта наф келтирувчи ёки қадрланувчи имкониятга айтилади. Масалан: сизга китоб, дафтар, фломастер керак. Энг зарури китоб бўлса, иккинчи навбатда дафтар, учинчи навбатда фломастер турсин. Пулингиз ҳаммасини керакли миқдорда сотиб олишга етмайди. Китоб сотиб олдингиз. Унинг муқобил қиймати дафтар бўлади. Бордию, дафтардан кўра фломастер зарурроқ бўлса, у ҳолда китобнинг муқобил қиймати фломастер бўлади. Агарда ҳар биридан маълум миқдорда сотиб олинса муросали танлов амалга оширилган бўлади. Демак, танлов ҳар бир кишининг манфаатидан ва имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади. Манфаатда эҳтиёж гавдаланса, имкониятда ресурслар чекланганлиги ифодаланади. Воз кечилган имконият эса танлов ҳақи бўлади.
Муқобил қиймат доимий, ўсиб борувчи, пасайиб борувчи бўлиши мумкин.
Илмий абстракция усулини қўллаб, ана шу имконият чегарасини икки тур маҳсулот ишлаб чиқариш модели асосида таҳлил қиламиз. Икки хил маҳсулот гуруч етиштириш ва автомобиль ишлаб чиқарилади, дейлик. Ҳамма ресурсларни пулда ифодаласак, 100 бирлик (100 миллиард сўм, доллар, марка) дейлик. Гуруч етиштириш учун 2 бирлик, автомобиль ишлаб чиқариш учун 4 бирлик зарур. Агарда гуручни Х, автомобилни Y билан белгиласак, мавжуд ресурслардан фойдаланиб ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги боғланиш қуйидагича бўлади.

2Х+4Y=100




Мавжуд ресурсларни тўла ишлатиш шароитида гуруч ва автомобиль ишлаб чиқариш имконияти чегараси




Маҳсулот
Турлари

М у қ о б и л и ш л а б ч и қ а р и ш

А

Б

С

Д

Е

Г

гуруч ( минг
тонна ) «Х»

0

10

20

30

40

50

автомобиль (минг дона) «Y»

25


20


15


10


5


0


Кўриниб турибдики, агарда, гуруч етиштирмай, фақат автомобиль ишлаб чиқарсак, у 25 мингта, фақат гуруч етиштирсак 50 минг тоннага тенг бўлар экан. Биринчисини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, албатта иккинчисини камайишига олиб келади.


Жадвал маълумотлари асосида график чизсак, у қуйидаги кўринишда (а расм) бўлади.


а) расм в) расм
Кўриниб турибдики, мавжуд ресурслардан максимал фойдаланиб, турли комбинацияда гуруч билан автомобиль ишлаб чиқариш мумкин экан.
АГ чизиғини ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ёки трансформация эгри чизиғи деб аталади. Бу эгри чизиқ одатда қавариқ шаклида (в расм) бўлади. Сабаби, реал ҳаётда ишлаб чиқарувчиларнинг сони кўп, уларнинг имкониятлари фарқ қилади; иккинчидан чиқариладиган маҳсулотлар ниҳоятда хилмахил; учинчидан, кўпинча муқобил қиймат ўсиб ёки камайиб борувчи бўлади.
Мамлакатда:
А) Гуруч етиштиришни 0 дан 10 минг тоннага етказилиши автомобиль ишлаб чиқаришни 5 минг донага камайишига олиб келади. 10 минг тонна гуручнинг муқобил қиймати 5 минг дона автомобиль (25 20= 5);
Б) Гуруч етиштиришни 10 минг тоннадан 20 минг тоннага кўпайтирсак, автомобиль ишлаб чиқариш 15 минг донагача қисқаради. Муқобил қиймат 5 минг автомобиль ( 20 15
= 5);
В) Гуруч етиштиришни 20 минг тоннадан 30 минг тоннага етказишимиз, автомобиль ишлаб чиқаришни яна 5 минг донага камайтиради. Муқобил қиймат яна 5 минг дона автомобиль бўлади. (15 10= 5);
Г) Гуруч етиштиришни 30 минг тоннадан 40 минг тоннагача кўпайтиришимиз автомобиль ишлаб чиқаришни яна 5 минг донага камайтиради. Муқобил қиймат 5 минг дона автомобиль(10 5= 5);
Мисолимизда муқобил қиймат доимий. Чунки гуруч етиштиришни кўпайтиришимиз доимо бир хил миқдорда автомобиль ишлаб чиқаришни камайишига олиб келяпти.
Минг тонна гуруч = 0,5 минг дона автомобиль.

Муқобил қиймат доимий бўлганда имконият эгри чизиғи тўғри чизиқ кўринишида бўлади.
Гуруч ва автомобиль ишлаб чиқаришни қандай комбинацияда бўлишини танлаш керак. Корхона, фирма доирасида қандай комбинациялар бўлишини, қанча, қайси маҳсулот ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш ва ким учун ишлаб чиқариш муаммосини тадбиркор ҳал этади, мамлакат миқёсида эса ҳукумат танлайди. Агарда маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини кўрсатувчи нуқта ОАГ майдон ичига тўғри келса, у мавжуд ресурслардан тўла фойдаланмаганликни, имкониятларга қараганда кам миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарилганини кўрсатади.
Масалан, 15 минг тонна гуруч ва 10 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш учун 70 миллиард сўмлик ресурс талаб этилади. Биздаги мавжуд ресурс эса 100 миллиард сўм. Демак, ресурслардан тўла фойдаланилмаган.
ОАГ майдондан ташқари нуқта маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини мавжуд ресурсларга нисбатан кўпайишини билдиради.
Айтайлик, 30 минг тонна гуруч, 20 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилмоқчи, у ҳолда 140 млрд. сўмлик ресурс талаб қилинади. Тадбиркор олдида икки йўл турибди. Бири мавжуд ресурслардан максимал фойдаланиб товарлар турини кўпайтириш, ресурсларни тежаш йўлларини топиш, иккинчиси эҳтиёжларни ўсишига қараб, ўзида бўлмаса, четдан жалб қилиш, қарзга олиш мумкин. Бу муаммони ҳар бир тадбиркор, ҳар бир мамлакат индивидуал тарзда ҳал этади. Лекин ресурслар чекланганлиги шароитида мавжуд ресурсларни тежаб ишлатиш товар турларини муқобил вариантини, энг оптимал даражасини танлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу рақобат курашида ҳам катта роль ўйнайди.
Иқтисодчиларнинг тадқиқоти кўрсатадики, биргаликда турли товарлар ишлаб чиқарганда 5 фоиз ресурслар тежалар экан. Ана шу тежалган миқдор коэффициентини 0,05 десак, мисолимизда ишлаб чиқариш имконияти формуласи қуйидаги кўринишни олади:
2X+5Y0,05XY=100; агарда В вариантни танласак,

  • 2 х 10 + 4 х 20 0,05 х 10 х 20 = 90; Демак 10 миллиард сўмлик ресурс тежаляпти. Тежалган ресурс эвазига қўшимча равишда гуруч ёки автомобиль ишлаб чиқариш мумкин.

Шунинг учун корхона, фирмалар иложи борича маҳсулот турини кўпайтирсалар ресурслар тежалиши эвазига ҳаражатларни пасайтиришга эришадилар. Қайси товарни кўпроқ ишлаб чиқаришни танлаш эса, уларга бўлган талаб билан таклифнинг нисбати, бошқача айтганда, бозор нархларига боғлиқ бўлади.
Ҳаётдаги турлитуман вазиятда танловнинг вариантлари ниҳоятда хилмахил бўлиб, қарор қабул қилишни қийинлаштиради. Муқобил вариантлардан бирини танлаш учун ҳар бир киши беихтиёр шу вариантларни таққослашга тушади.
Таққослаш мезонлари жуда кўп ва хилмахил бўлиб, улар маълум шароит, вазият, қўйилган мақсад ва бошқаларга боғлиқ. Худди шу фикрни муқобил вариантлар хақида ҳам айтиш мумкин. Муқобил вариант икки ва ундан ортиқ бўлса танлаш, танлаш учун эса таққослаш зарур бўлади. Бунинг учун мезонлар белгиланади. Таққослаш натижасида у ёки бу қарорга келинади. Бу жараён алоҳида шахслар, оиладан бошлаб бутун мамлакат миқёсигача амалга оширили мумкин.
Қарор қабул қилишда албатта қўйилган мақсад асосий роль ўйнайди. Ҳар бир вазият, қўйилган мақсад учун муқобил вариантлар ва қарор қабул қилиш мезонлари бошқача бўлади. Масалан: тадбиркорнинг қандай фаолият турини танлаш муқобил вариантлари мактаб битирувчисининг келажакда қандай касб танлаши вариантларидан фарқ килади. Албатта, мезонлари тўғрисида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Масалан, депутат номзодига овоз беришда ҳам, албатта, муқобил вариантлар ичидан ўзимиз белгилаган мезонларга кўра қарор қабул қиламиз.
Шундай қилиб, ресурсларнинг чекланганлиги ва эҳтиёжларнинг, аксинча, чексизлиги барча муаммоларнинг асосини ташкил қилади ва уларни қамраб олади. Шунинг учун ҳам ресурслар чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш муаммоси иқтисодиётнинг бош муаммоси ҳисобланади.


Эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси

Эҳтиёжларни қондирилиш даражаси, одатда, истеъмол билан ўлчанади. У йил давомида аҳоли жон бошига истеъмол қилинган товар ва хизматлар миқдори бидан ўлчанади. Масалан, аҳоли жон бошига истеъмол қилинган нон ва нон маҳсулотлари, сут, гўшт, сабзавот, мева ва ҳоказолар. Ҳар бир оилага тўғри келадиган узоқ муддат фойдаланадиган товарлар: телевизор, кир ювиш машинаси, совутгич, уйжой майдони ва бошқалар.


Жамият тараққий этган сари истеъмол ўсиб, эҳтиёжлар тўлароқ қондирила боради. Эҳтиёжни қондириш усуллари ҳам ўзгаради. Истеъмол неъматлари тури кўпаяди. Эҳтиёжларни қондирилиши умумий тарзда турмуш даражасини кўрсатади. Турмуш даражаси аҳоли эҳтиёжларини қондирилишига қараб баҳоланади. Аҳолининг эҳтиёжларини қондирилиши фуқароларнинг фаровон яшаши, узоқ умр кўриши гаровидир. Бунинг учун эса ана шу эҳтиёжларни қондирадиган даражада ишлаб чиқариш зарур.
Ҳозирги замон жаҳон иқтисодиётида эҳтиёжлар ва ишлаб чиқариш нисбати қандайлигига иқтисодчиларнинг алоҳида диққати қаратилмоқда. Эҳтиёжлар билан ишлаб чиқариш нисбатининг ҳозирги даврда асосан уч варианти мавжуд:


  1. Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling