«Иқтисодий хавфсизлик» фанидан тақдимот мавзу: Иқтисодий хавфсизлик шакллари ва асосий кўрсаткичлари Маърузачи: проф. Алиев Я


Иқтисодий хавфсизликнинг умумий кўрсаткичлари (индикаторлари) қуйидагилардан иборат


Download 1.9 Mb.
bet2/4
Sana22.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1378875
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу 01.03.2021й

Иқтисодий хавфсизликнинг умумий кўрсаткичлари (индикаторлари) қуйидагилардан иборат:
ЯИМнинг ўртача ўсиш суръати;
турмуш даражаси ва сифати;
инфляция суръати;
иқтисодий ўсиш;
бюджет дефицити;
давлат қарзи;
солиқ тизими;
“хуфёна иқтисодиёт” фаолияти;
аҳоли даромадлари;
чакана нархлар даражаси;
уй-жой билан таъминланганлик;
қочоқлар, эмигрантлар сони;
ҳудуднинг мамлакат ЯИМдаги улуши;
ҳудуднинг тўлов баланси;
экспорт-импорт салдоси.
Ҳудудий даражада умумий кўрсаткичлардан ташқари яна қуйидаги кўрсаткичлар иқтисодий хавфсизликни ифодалайди:
Иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади:
хавфсизликни таъминлашнинг мақсад ва вазифалари;
хавфсизликни таъминлашни амалга ошириш йўллари ва усуллари;
иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик органларининг умумдавлат, худудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари;
мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш;
давлатнинг хавфсизликни таъминлашдаги имкониятлари; иқтисодий ресурслар, восита ва кучлардан самарали фойдаланиши назарда тутилади;
иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва салбий таъсирини юмшатиш йўллари, восита ва усуллари.
Иқтисодий адабиётларда давлат иқтисодий стратегиясининг уч жиҳати ва таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилган:
Иқтисодий хавфсизлик ва мамлакат ҳаёт фаолияти муҳим соҳаларининг ҳимоясини таъминлайдиган миллий, давлат манфаатларини аниқлаш.
Шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётий манфаатларига зиён келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар ва хавф-хатарларни тавсифлаш. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ва ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарарли, салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади.
Иқтисодий хавфсизликнинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling