«Иқтисодий хавфсизлик» фанидан тақдимот мавзу: Иқтисодий хавфсизлик шакллари ва асосий кўрсаткичлари Маърузачи: проф. Алиев Я


Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 1.9 Mb.
bet4/4
Sana22.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1378875
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу 01.03.2021й

Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизими ва давлатнинг барқарорлигига хавф туғдирувчи омилларни аниқлаш ва мониторинг қилиш;
ушбу омилларнинг зарарли, салбий таъсирига барҳам бериш ёки юмшатишга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш ва институционал ўзгаришларни амалга ошириш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлат харбий-саноат базасини мустаҳкамлаш ва унинг барқарорлигини оширишда турли усуллардан фойдаланади:
ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш;
стратегик хом ашё ресурслари ва камёб воситалар заҳирасини яратиш;
бир-бирини ўрнини босувчи ва тўлдирувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
ер ости иншоотлари ва омборларни қуриш;
ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ишончли тизим ва манзилларини ривожлантириш ва ҳ.к.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ички механизмининг амал қилиш самарадорлиги қуйидагилар билан тавсифланади:
миллий иқтисодиётнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга қодирлиги;
мамлакат ичида маҳсулотлар асосий турларининг ишлаб чиқарилишига эришилганлиги;
стратегик ресурслар устидан давлат назоратининг ўрнатилганлиги;
молиявий-банк тизимининг барқарорлиги;
илмий ва инновацион салоҳиятнинг қўллаб-қувватланиши;
мамлакат иқтисодий яхлитлигининг сақланиши;
бозор иқтисодиётининг нормал амал қилиши учун зарур ва мақбул даражада давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг тартибга солиниши.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ташқи иқтисодий механизмини амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ва интеграциялашувини ривожлантириш
мамлакат ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлилигини ўстириш
Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун давлат қуйидагиларни кўзда тутиши лозим:
ижтимоий институтлар стратегиясини бир-бирига яқинлаштириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга имкон берадиган институционал ўзгаришларни амалга ошириш;
хўжалик жараёнларининг барча иштирокчилари учун лоббизмни қонуний чеклаш, қонунчиликни максимал унификациялаш (яъни имтиёзлари ва турли преференцларни қисқартириш ва йўқотиш) учун иқтисодий ва ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш;
иқтисодиёт субъектлари ва давлат бошқарув органлари томонидан қонунларга, фаолият тартиб-қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;
иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш;
кадрларни корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг замонавий усулларига ўқитишни ташкил қилиш;
жамиятда иқтисодий барқарорликни ошириш ва ижтимоий кескинликнинг ўсишига йўл қўймаслик;
мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш.
Эътиборингиз учун рахмат!

Тел.: +99894 629-60-46
Telegram: +99894 629-60-46
E-mail:ya.aliev@tsue.uz
Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling