«Иқтисодий хавфсизлик» фанидан тақдимот мавзу: Иқтисодий хавфсизлик шакллари ва асосий кўрсаткичлари Маърузачи: проф. Алиев Я


Иқтисодий манфаатлар ва хавфсизликка бўлган таҳдидларнинг олдини олишнинг устувор мақсадларига қуйидагилар киради


Download 1.9 Mb.
bet3/4
Sana22.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1378875
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу 01.03.2021й

Иқтисодий манфаатлар ва хавфсизликка бўлган таҳдидларнинг олдини олишнинг устувор мақсадларига қуйидагилар киради:
аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари ва табақалари турмуш даражасини ошириш орқали жамият барча аъзоларининг бирдамлигига эришиш;
миллий иқтисодиётга хусусий инвестицияларни киритишни рағбатлантириш, инвестицион жараёнларни фаоллаштириш;
қатъий солиқ, пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта қадрини ошириш ва мустаҳкамлаш;
ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва самарали божхона назорат тизимини шакллантириш;
мамлакат фани ва интеллектуал салоҳияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш;
ҳудудлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кучайтириш орқали ички иқтисодий маконни мустаҳкамлаш;
хўжалик субъектларининг халқаро бозорларга чиқишдаги мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш.
3. Иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичларининг таҳликали чегаралари.
Миллий хавфсизлик фуқаролар, яъни шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. Шахс, фуқаро манфаатлари ўз ичига уларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари, яшаш хавфсизлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, жисмоний, маънавий, интеллектуал ривожланишини олади.
Шу боисдан ҳар қандай мамлакат манфаатлари учта муҳим мақсадга йўналтирилган бўлади:
1) халқ фаровонлигини ошириш;
2) мамлакат ҳаёт фаолияти ва ҳудудини ҳимоя қилиш ҳамда обод этиш;
3) миллий маданиятни ривожлантириш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари
Бозор муносабатлари шароитида давлат иқтисодиётга аралашиб, бозор механизмининг амал қилишига кўмаклашади ва аҳолини унинг салбий оқибатларидан ҳимоялаш чора-тадбирларини кўради. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишдан кўзланган асосий мақсад бозор муносабатларини муайян ва маълум йўналишда ривожлантириб, иқтисодий танглик, таҳдид ва хавф-хатардан ҳимоялаш ҳамда аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймасликдан иборатдир.

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling