Тадбиркор фаолиятининг муваффақияти қуйидагиларга боғлиқдир:
бозор конъюнктурасини билиш;
унга наф келтирадиган, бозор талабларидан келиб чиқадиган қимматли ахборотлардан фойдаланиш;
ўзининг ишлаб чиқариш сирларини сақлаш;
интеллектуал салоҳияти ва технологияси;
рақобатчининг режаси ва технологик сири тўғрисидаги ахборотга эга бўлиши.
2.Корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар.
Корхона турли йўналишдаги иқтисодий хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқади. Уларнинг муҳимлари қуйидагилардан иборат:
иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш ёки олдини олишга йўналтирилган, масалан, ахборот оқимларига;
хавфсизлик объектларига нохуш, салбий таъсирларни чекловчи, масалан, тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар;
рискларни ҳисобга олган ҳолда инновацион ва инвестицион сиёсатларни амалга ошириш оқибатида корхонага етказилган зарар ёки йўқотишларнинг ўрнини қоплаш, уларни тиклашга қаратилган хавфсизлик стратегиялари.
Тадбиркорлар тижорат сирларини саноат шпионажидан, ошкора бўлишдан ҳимоялаш учун қуйидагиларни амалга оширадилар:
илмий-техникавий янгилик ва ахборотларни ҳимоя қилиш учун уларни патентлаштириш, муаллифлик ҳуқуқини олиш, тижорат сири ҳисобланган маълумотларни аниқлаш;
ҳужжатлар билан ишлайдиган ходимларни аниқлаш, рўйхатини тузиш, уларнинг фаолиятини мунтазам назорат қилиш, ахборот ва маълумотлар билан ишлаш тартибини белгилаш ҳамда унинг устидан назорат ўрнатиш;
тижорат маълумотлари ва ахборотларини махсус ҳисобга олиш, уларни сақлаш тартибини ўрнатиш, назорат остида кўпайтириш ҳамда махсус шахслар кузатувида ҳужжатларни йўқ қилиш;
ходимларни ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни ҳимоялаш бўйича ўқитиш, машғулотлар ўтказиш, инструкция, тавсиялар бериш, кундалик эслатмалар қилиш.
Умумиқтисодий тавсифдаги таҳдидларга қуйидагилар киради:
иқтисодий цикл, жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози, рецессиялар;
хом ашё ресурсларига жаҳон бозорларидаги нархларнинг тушиб кетиши;
халқаро молиявий муассасалар ва транснационал банкларнинг кредит ресурслари қийматининг ўсиши;
ташқи қарз бўйича давлат мажбуриятларининг бажарилмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |