Ташқи таҳдидлар ичида муҳим ўрин тутадиган сиёсий таҳдидлар қуйидагилардан иборат:
сиёсий таҳлика ва беқарорлик, ижтимоий низоларнинг кучайиши;
қонунчиликнинг такомиллашмаганлиги;
иқтисодиётни тартибга солишда рағбатлантириш ўрнига ман қилувчи, чекловчи тавсифдаги усул ва воситаларнинг устуворлиги;
давлат хариди ва буюртмаларининг қисқариши;
давлат ички қарзларининг кўпайиши, солиқ юкининг ошиши, монополизмнинг ҳимоя қилиниши ва рақобатнинг чекланиши;
молия сиёсатидаги салбий ўзгаришлар, банклар сонининг қисқариши, хусусий корхоналарни миллийлаштиришнинг кучайиши ва ҳ.к.
3. Корхона (фирма) иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш.
Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун хўжалик фаолиятининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини таҳлил қилиш йўли билан унинг турли таҳдидларга барқарорлиги ҳамда хавфсизлик даражаси баҳоланади. Ушбу таҳлил қуйидагиларни ўз ичига олади:
иқтисодий манфаатларга таҳдидлар бўйича корхонанинг заиф томонлари, таҳдидларнинг салбий таъсири баҳоланади;
иқтисодий таҳдидларнинг салбий таъсирини бартараф этиш бўйича шу вақтгача кўрилган чора-тадбирларни хўжалик субъектларини бошқариш элементларининг фаолияти билан боғлиқ равишда қайта кўриб чиқиш;
таҳдиднинг салбий таъсирини бартараф этишда хўжалик субъектини бошқаришнинг функционал элементларининг ролини миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлаш ва баҳолаш;
иқтисодий хавфсизлик даражасини интеграл баҳолашни шакллантириш;
хавфсизлик даражасини баҳолашнинг жорий натижаларини илгариги даврда олинган натижалар билан солиштириш ва таққослаш;
иқтисодий манфаатларга таҳдидларни бартараф этиш ёки нейтраллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарли даражада натижалар бермаганлиги сабабларини аниқлаш;
иқтисодий хавфсизликни таъминлашда хўжалик субъектини бошқаришнинг функционал элементлари фаолиятини яхшилаш бўйича қўшимча тавсиялар тайёрлаш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида хўжалик субъектининг молиявий барқарорлигини таҳлил қилишда қуйидаги ҳисобот кўрсаткичларидан фойдаланилади:
корхонанинг ўз маблағлари билан таъминланиш коэффиценти, ўзининг айланма активларининг умумий активлар суммасига нисбати;
жорий ликвидлик кўрсаткичи;
ўз капиталининг рентабеллиги;
умумий тўловга қодирлик кўрсаткичи, активлар бозор қийматининг хўжалик субъектининг барча мажбуриятларига нисбати;
капиталлаштириш коэффициенти, ўз капиталини бозор қиймати қарз маблағларининг баланс қийматига нисбати;
менежмент коэффициенти, сотишдан олинган пул тушумининг жорий мажбуриятлар миқдорига нисбати.
Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун ҳуқуқий, ташкилий, техник тавсифдаги чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш лозим. Бунда хавфсизликни таъминлашнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат бўлади: қонунийлик; шахсий ва корхона манфаатларининг уйғунлиги; персонал ва раҳбарларнинг ўзаро биргаликдаги масъулияти; давлат хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилиш.
Корхонанинг иқтисодий манфаатлари, фирма назариялари, корхона иқтисодий манфаатларига таҳдидлар, саноат-иқтисодий шпионаж, иқтисодий разведка ва контрразведка, риск ва риск омиллари, корхонанинг иқтисодий барқарорлиги, барқарорликни тавсифловчи кўрсаткичлар, хавфсизлик хизмати. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш тамойиллари.
Эътиборингиз учун рахмат!
Тел.: +99894 629-60-46
Telegram: +99894 629-60-46
E-mail:ya.aliev@tsue.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |