Иқтисодий хавфсизлик модули бўйича мавзу


 Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш масалалари бўйича жорий ҳолат


Download 0.71 Mb.
bet3/8
Sana05.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1276913
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Доклад 2

2. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш масалалари бўйича жорий ҳолат

Кичик бизнесни субъектларини янада қўллаб қўвватлаш, соҳа ривожи учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун рақамларда ўз ифодасини топмоқда.


Хусусан, Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосан
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 523,6 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60,8 мингтага кўпайган ёки 13,1 фоизга ошган, бунда 2022 йилда
90,9 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига 17,9 фоизни ташкил қилган.
2022 йилда ЯИМ таркибида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 51,8 фоизни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 2,3 фоизга камайган. Камайишнинг асосий сабаби, йирик тадбиркорлик субъектларида қўшилган қиймат ҳажмининг ошиши билан ифодаланади.2

2018-2022 йилларда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони динамикаси (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз), минг. бирликда.
Шунингдек, Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан 2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикада фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони 233,2 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 мингга кўпайган ёки 8 фоизга ошган.

2023 йил 1 февраль ҳолатига якка тартибдаги тадбиркорлар сони динамикаси
Тадбиркорлик субъектларининг йиллик даромадлари кесимида кўрадиган бўлсак, 2023 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикада айланма маблағлари1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари сони 46 фоизни, якка тартидаги тадбиркорлар сони 41 фоизни, 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмчага бўлганлар 11 фоизни ташкил этади.3

2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари улуши
2023 йил 1 январь ҳолатига кичик бизнес субъектларининг энг юқори улушлари савдо соҳасида 34,8 фоизни, саноат соҳасида 18,7 фоизни, бошқа соҳаларда 12,5 ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида 10,1 фоизни ташкил этган. 4


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling