Иқтисодий хавфсизлик модули бўйича мавзу
Download 0.71 Mb.
|
Доклад 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- - учинчидан
- - тўртинчидан
- Таянч иборалар
- иккинчидан, солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда топширмаганлик учун маъмурий жарима миқдорларини тадбиркорлик субъектларини тоифалаш меъзонларидан келиб чиқиб келиб чиқиб белгилаш.
- учинчидан, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектларининг айланмадан олиндан солиқ, ер ва мол-мулк солиғи, сув ресурларидан фойдаланганлик солиғи бўйича ҳисобот топшириш мажбуриятини солиқ органларига юклаш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш; - тўртинчидан, Солиқ кодексида ўтказилаётган сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришни чеклашни шунинг қатъиян ман этилиши ҳамда чеклаш натижасида етказилган зарарни солиқ органларининг жавобгарлигини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорига кўшимча киритиш. Хулоса Умумий хулоса қилинганда, мамлакатимизда солиққа тортиш нуқтаи назаридан кичик бизнес субъектлари учун кулай шароит яратилган. Махсус солик, режимлари кичик корхоналарни асосий солиқ турларини тўлашдан енгилликлар яратилиб, уларнинг фискал босимини пасайтирмокда, бирок, амалдаги солиқ қонунчилигини танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилиб, шу асосда уни янада соддалаштириш, солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва эркинлаштириш зарур. Сабаби бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг давлатга бўлган ишончини ошириш, уларни соядан олиб чиқиш, қулай бизнес муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамасдан, солиқ маъмуриятчилигида кичик бизнес субъектлари фаолятига тўсқинлик қилувчи, қийинчиликлар яратувчи маъмурий чекловлар, кескин жазо чоралари сақланиб қолинмоқда. Бундай ҳолатларнинг мавжудлиги солиқ органларининг жазоловчи орган сифатида шаклланишига, иқтисодиётда хуфёна иқтисодиёт улушининг янада ортишига, бу ўз навбатида давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдид сифатида юзага чиқишига олиб келиши мумкин. Мазкур тўсиқларнинг баратараф этилиши бўйича берилган таклифлар кичик бизнес субъектларининг очиқ ва шаффоф фаолият юритишига, йирик тадбиркорлик субъеклари билан бизнес жараёнларга киришишга, иқтисодиётда хусусий секторнинг улуши ошишига ҳамда давлатга бўлган ишончни ортишига замин яратади. Таянч иборалар: Тадбиркорлик фаолияти, микрофирма, кичик корхоналар, якка тартибдаги тадбиркор, сайёр солиқ текшируви, ҳисобварақ-фактура, “Солиқ-ҳамкор” тизими. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling