Иқтисодий хавфсизлик модули бўйича мавзу


 Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш масалалари юзасидан давлат сиёсати


Download 0.71 Mb.
bet2/8
Sana05.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1276913
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Доклад 2

1. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш масалалари юзасидан давлат сиёсати

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини изчил ривожлантириш мустақилликка эришилган дастлабки даврдан бошлаб давлатнинг устувор вазифаси даражасига кўтарилди ва бугунги кунда ҳам давлат ушбу соҳа ривожини рағбатлантиришга қаратилган институтционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Сўнгги йилларда кичик бизнесни қўллаб қувватлаш, унинг йўлида мавжуд тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг эркинлигини таъминлаш бўйича тизимли ислоҳотлар давом этмоқда.


Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
31 августда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган маросимдаги нутқида юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида кейинги ишларимизни 5 та асосий вазифалар бўйича ташкил этишимиз, бунда тадбиркорликни ривождантириш учинчи асосий вазифа ҳисобланишини маълум қилган эди.
Шунингдек, давлат раҳбари ўз нутқида хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилиши ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирилиши билдирилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ‑60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” 29-мақасдида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг ЯИМдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш, шунингдек, солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтириш вазифаси белгиланган.1
Шу билан бирга, 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномада эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш Конституцияда алоҳида ўрин эгаллаши кераклиги таъкидланди.
Бундан ташқари, 2021 йил 20 августда давлат раҳбари биринчи марта тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Бу кун мамлакатимизда Тадбиркорлар куни сифатида белгиланди. Мазкур учрашувлар иқтисодий сиёсат билан биргаликда, солиқ сиёсатини ҳам оптималлаштириш ва тузатиш борасида ўз самарасини кўрсатишга муваффақ бўлмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги
ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан солиқлар сони 13 тадан 9 тага, мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 1,5 фоизга, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб
2 баравар камайтирилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари туман ва шаҳарларнинг мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди ва улар учун солиқ ставкалари тоифаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши амалиёти жорий қилинди.
Энг муҳими, ўзгаришларни ҳар бир фуқаро, ҳар бир тадбиркорлик субъекти ҳис қиляпти. Чунки, яқингача тадбиркорларга оғир юк бўлиб келган Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига 3,2 фоизли йиғимлар бекор қилинди. Бунинг натижасида 7 мингга яқин корхона ҳар йили ўртача 6 триллион сўм миқдоридаги солиқ тўлашдан озод бўлди.
Шунингдек, мол-мулк, даромад ва ижтимоий солиқлар ставкалари
2 баробар камайтирилди. Буни аниқ мисоллар орқали ифодалайдиган бўлсак, транспорт соҳасида солиқ юки - 3 баравар, озиқ-овқат саноатида - 2 баравар, тўқимачилик ва электр техникаси саноатида эса, 20 фоизгача камайди.
Қолаверса, солиқ юкининг тенг тақсимланиши ва пасайиши натижасида фойда солиғи тўловчилари 15,2, сув солиғи тўловчилари 36,5 ва ер солиғи тўловчилари 38 бараварга кўпайди. Умумлаштирадиган бўлсак, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажарилиш даражаси 80 фоиздан
95 фоизга кўтарилди.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling