"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х
Download 1.03 Mb.
|
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришда мультимедиали технологияларни ишлаб чиқиш йўллари
Думалоқ стол технологияси. Думалоқ стол услубида талабаларга бериладиган топшириқ ёзиб қўйилган қоғоз варағи давра бўйлаб ўтказилади. Дарсда иштирок этувчи ҳар бир талаба ўзининг жавоб варағини ёзиб қўяди ва варақни бошқа талабага узатади. Машғулот жараёнида ҳамма талабалар ўз жавобларини ёзиб қўйишади, кейин муҳокама бўлади: нотўғри жавоблар ўчирилади, тўғри жавобларнинг сонига қараб талабанинг билимларига баҳо берилади. Бу усулни фақат ёзма шаклда эмас, балки оғзаки шаклда ҳам қўллаш мумкин.
1.3. Талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришда мультимедиали технологияларни ишлаб чиқиш йўллари Мультимедиали технологиялар асосида иқтисодий таълим самарадорлигини оширишни мазмунли ташкил этишда ўқитувчи дарс жараёнини, аввало унинг самарали бўлиши, талабаларнинг мавзуни тўлиқ ўзлаштиришини ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Шу сабабли дарсларни ташкил қилишнинг турли хил усулларидан фойдаланилади. Ўқитувчи дарс тузилмасини тузар экан, дарс тузилмаси дарснинг мақсадли кечишини таъминловчи ва унинг турли элементлари орасидаги муносабатларни тавсифловчи фаолиятлар занжиридир.7 Дарсни ташкил этиш ва дарсни олдига қўйилган мақсадларга кўра турлича тузилмаларга эга бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда педагогик амалиётда дарс тузилмаларининг ҳар хил вариантлари қўлланилмоқда. Дарс тузилмалари ва технологик хариталар намуна тарзда берилган бўлиб, ўқитувчилар дарс мавзуси ва мақсадларидан келиб чиқиб, ижодий ёндошишлари мумкин. Биз қуйида иқтисодий таълим самарадорлигини оширишда янги мавзуни баён қилиш дарс тузилмасини тузишда нималарга аҳамият бериш ва қандай қилиб тузишга мисол келтирамиз. Янги мавзуни баён этиш дарсининг тузилмаси. Мазкур дарс тузилмаси қуйидаги кетма-кетликдан (занжирларидан) иборат: ü дарснинг мақсадини эълон қилиш: бунда ўқитувчи ўтиладиган мақсадини белгилайди ва дарсни бошланишида эълон қилади; ü талабаларнинг янги мавзуни ўрганишларини рағбатлантириш (мотивация): ўқитувчи қўйилган мақсадга талабларнинг қай бири тезроқ ва самаралироқ эришган бўлса, уларни рағбатлантириш усулларини билдириши зарур; ü мавзуга оид янги тушунча ёки ахборотларни маълум бир изчилликда, майда тугал бўлакларга бўлган ҳолда, босқичма-босқич баён этиш; ü мавзуга оид энг асосий тушунча ва таянч маълумотларга урғу бериш, уларни ажратиб кўрсатиш ҳамда ёдда сақлаб қолиш бўйича кўрсатмалар бериш; ü янги мавзу материалларини мустаҳкамлашга қаратилган амалий машқ ўқитувчи томонидан намойиш қилинади; ü ўқитувчи назорати остида талабалар томонидан бажарилган янги материални мустаҳкамлашга қаратилган амалий машқ; ü талабаларнинг янги материалларни дастлабки ўзлаштириш натижаларини назорат қилиш; ü ўзлаштирилган билимларни такрорлаш асосида янги билим ва кўникмаларни мустақил мустаҳкамлаш; ü ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш мақсадида асосий тушунча ва таянч материаллардан тез-тез фойдаланиш ва амалда қўллаш; ü дарс ўқув мақсадларига эришилганини, яъни ўзлаштирилган янги билим ва кўникмаларни баҳолаш; ü дарсга якун ясаш ва уйга вазифа бериш. Янги педагогик технологияларга асосланган дарслар маълум бир кетма-кетликда, бир тизим асосида ташкил қилинади. Ҳар бир информатика дарси талаба учун янги ахборотдир. Айниқса, янги ўқув материали орқали талабаларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш асосий таълим сифатини таъминловчи омилдир. Талабаларга янги билимларни бериш ва олинган янги билимлар асосида кўникмаларни шаклантириш учун кичик гуруҳларда ишлаш, визуаллаштириш, мустақил ижодий ишлаш, ўйин машқлари ва ролли ўйинлар каби ноанъанавий таълим методларидан фойдаланиш яхши самара беради. Билим ва кўникмаларни шакллантириш дарсининг тузилмасини тайёрлашда қуйидагиларга аҳамият берилади: дарс мақсадини аниқлаш; дарс давомида эгалланинши лозим бўлган таянч билим ва кўникмаларни эслатиш; назорат топшириқларини бажариш; янги кўникма билан таништириш ва унинг ўқитувчи томонидан намойиш қилиниши; янги кўникмани ўзлаштириш машқларини бажариш; янги кўникмаларни мустаҳкамлаш машқларини бажариш; намуна, алгоритм, кўрсатма (инструкция) бўйича бажариладиган машқлар; ўхшаш вазиятларга олиб келадиган машқларни бажариш; ижодий машқлар; дарснинг ўқув мақсадларига эришилганлигини, яъни ўзлаштирилган янги билим ва кўникмаларни баҳолаш; дарсга якун ясаш ва уйга вазифа бериш. Ўқитувчи - бу энг аввало, дарс бошқарувчиси. Талабанинг дарсда нимадир янгилик олиши ва шу янгилик орқали нимадир қила олиши унинг маҳорати, билими ва савиясига боғлиқ. Ўқитувчи ҳар бир дарсда долзарб масалаларни қўя олиши, талабаларни баҳс-мунозарага чорлай билиши, дарсни охиригача қизиқарли тарзда олиб бориши фанини ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш зарур. Таълим сифатини таъминловчи яна бир омил – бу фаол талабадир. Талабаларни фаоллаштириш учун эса ўқитувчи дарсларда фаол таълим методлари ва элементларидан фойдаланиши юқори самарадорликни таъминлайди. Такрорлаш дарсида нималарга аҳамият берилади? саволи орқали такрорлаш дарсларини ташкил этиш йўлларини кўрсатиб ўтамиз. Такрорлаш дарси талабаларнинг олдинги дарс машғулотларида ўзлаштирган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, уларнинг хотирасида узоқ вақт сақланишига эришишдир. Такрорлаш дарсларида “Ақлий ҳужум”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Давра суҳбати” каби фаол ўқитиш методларидан фойдаланиш яхши самара беради. Бу хилдаги таълим методлари талабаларни мустақил фикрлаш доираларини кенгайтиради, улар муаммога ижодкорлик билан ёндашишларига ҳаракат қиладилар, ўрганилган билимларни узоқ вақт хотирада сақланиб қолинишига ёрдам беради. Такрорлаш дарсларини ташкил қилишда дарс мақсадини тўғри қўйиш зарур. Дарс мақсади аниқ натижаларни кўзлаб қўйилгандагина белгиланган натижага эришиш мумкин. Такрорлаш дарсларида талабаларнинг муаммо устида мустақил, ҳамкорликда ишлашлари ва уларнинг ўзлари бажарилган топшириқларни тақдимот қилишлари педагогика фанида бир-бирини ўқитиш деган атама билан тушунтирилади. Талабаларнинг тақдимотлар пайтида ўз фикр-мулоҳазаларининг билдиришлари, бир-бирларининг камчиликларини тўлдиришлари бошқа талабаларнинг билмаган нарсаларини ўрганиб олишларига ёрдам беради. Айниқса, такрорлаш дарсларида бундай методлардан фойдаланиш иқтисодий таълим самарадорлигини оширишга олиб келади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling