"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х


Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак


Download 1.03 Mb.
bet26/33
Sana16.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1513169
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов

Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак. 11Шунинг учун ҳам ўзлигини, инсоний қадр-қимматини англаб етган ҳар қандай одам бу ҳақда ўйламасдан яшашини тасаввур қилиш қийин.


3.2. Мультимедиа электрон воситалари асосида ёшлар маънавиятини шакллантириш ва таълим самарадорлигини ошириш
Биз миллий маънавиятни ҳар томонлама юксалтириш масаласини ўз олдимизга асосий вазифа қилиб қўяр эканмиз, бугунги кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонларни чуқур тахлил қилиб, уларнинг бу борада қандай ўрин тутишини яхши англаб олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, хаётий қадриятларидан айри холда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўхна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат килади.
Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини ҳалқаро жамоатчилик тан олмокда ва эътироф этмокда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиқгани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғypyp ва ифтихор бағишлайди.
Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, аҳлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм вохаси худудида яратилган, «Авесто» деб аталган бебахо маънавий обида алоҳида ўрин тутади. Авваламбор, шуни айтиш жоизки, олис ота-боболаримизнинг ақл-заковати, қалб-қўри маҳсули бўлмиш бу ноёб ёдгорликнинг замон тўфонларидан, қанчадан-қанча оғир синовлардан ўтиб, бизнинг давримизгача етиб келганининг ўзида катта маъно мужассам. Бундай ўлмас осори атиқалар бу кўхна ўлкада, бугун биз яшаб турган тупроқда қадимдан буюк маданият мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради.
Ана шундай тарихий ёдгорлик намуналари билан яқиндан танишар эканмиз, уларда ифода этилган теран фикр ва ғоялар, ҳаёт фалсафаси бизни бугун ҳам хайратда қолдиришига яна бир карра амин буламиз.
Мисол учун, «Авестонинг туб маъно-моҳиятини белгилаб берадиган «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» деган тамойилни оладиган бўлсак, унда ҳозирги замон учун ҳам бехад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин. Ана шундай фикрлар, яъни, эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият ҳаётининг устувор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлик мустахкам ҳаётий асосга эга экани айниқса эътиборлидир.
«Авесто»да борлиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги, инсон ҳаётининг табиат билан уйғунлиги масаласи одамнинг руҳий оламига чамбарчас боғлиқ холда курсатилгани кўп нарсани англатади. Бу холат инсоннинг маънавий дунёсини шакллантиришда атроф-мухит қадим замонлардан буен қандай кучли таъсир ўтказиб келганига яна бир бор эътиборимизни жалб қилади.
Ахборот - юксак ривожланган технологиялар асри деб юритилаётган XXI асрга келиб, таълим жараёнига инновацияни кенг жорий қилиш масаласига эътибор янада кучайтирилди.
Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг инновация бошқа соҳаларга қараганда биринчилардан бўлиб таълим тизимига кириб келди ва инновацияни таълим жараёнида қандай ўз аксини топганлигини қуйидагиларда кўришимиз мумкин.
1. Таълим тизимига инновациянинг кириб келишини «Таълим тўғрисидаги Қонун» ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг қабул қилиниши мисолида кўришимиз мумкин. Бу таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилди.
2. Педагогик фанлар тизимига инновациянинг кириб келишини педагогика фанлари таркибига қуйидаги:
а) Гендр педагогикаси;
б) Эвристик педагогика;
в) Мажбурий педагогика;
г) Андрогогик педагогика каби фанларнинг кириб келиши билан белгиланди.
3.Ўқитиш тизимига инновациянинг кириб келишини таълим мазмунида, ўқитиш методларида, дарс шақли, ўқитиш турлари, ўқитиш воситаларида кўришимиз мумкин.
- таълим мазмунига инновация анъанавий, ноанъанавий ва масофавий ўқитиш турларининг кириб келиши билан изоҳланади.
- ўқитиш методларига инновация актив, пассив ва интерактив методларининг кириб келиши мисолида кўрамиз. Актив методни қўллаш талабаларни дарс жараёнидаги фаоллигини оширишга хизмат қилса, пассив метод талабаларни бир томонлама тушунча берилиши билан изоҳланади. Интерактив метод эса биргаликда фаол ҳаракат қилиши (ўқитувчи билан талаба, талаба билан талаба) тушунилади.
- дарс шақлига инновацияни кириб келишини стандарт, ностандарт ҳамда вертуал дарс шакллари мисолида кўргапимиз мумкин.
- ўқитиш турларидаги инновацияни муаммоли таълим, эвристик таълим, даражаланган таълим, интеграцияланган таълим, интерфаол таълим, информал таълим, расмий таълим, норасмий таълим турлари билан изохланади.
- ўқитиш воситаларига инновацияни кириб келишини дарс жараёнида мультимедиа, электрон доскалар ва бошқа воситалар билан изохлаймиз.
- ўқитиш методларидаги инновацияни қуйидаги методларда кўришимиз мумкин;
1. Актив метод. Бу метод талаба-ёшларни дарс жараёнида фаоллашувига, маълум бир ҳолат ва воқеликка нисбатан фикрлашга-мулоҳаза юритишга ундайди.
2. Пассив метод. Бу метод дарс жараёнида талабаларда ўрганилаётган мавзу бўйича бир томонлама тушунча ҳосил бўлишига олиб келади.
3. Интерактив метод. Бу методни мақсади дарс жараёнида ўқитувчи ва талабаларни биргаликдаги фаол ҳатти-ҳаракатларига асосланади.
- Дарс шақлида инновацияни қўйидаги шаклда кўришимиз мумкин;
а) Стандарт дарс -дарс ичидаги структура ўзгармайди.
б) Ностандарт дарс —дарс ичидаги структура ўзгаради.
в) Вертуал дарс - яъни масофадан ўқитиш.
Мамлакатимизда бир томондан, қатор сабабларга кўра таълим соҳасида йўқотилган илгариги мавқеини тиклаш, иккинчи томондан, ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш учун таълим самарадорлигини ошириш, бунинг учун эса зарур чора-тадбирлар белгилаш зарур эди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришиши билан ана шу заруриятга алоҳида диққат қаратила бошланди. Айнан ана шу зарурият туфайли Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва уни амалда қўллаш таклифи киритилди.
Таълим жараёнини жаҳон тажрибалари асосида ташкил қилиш, ўқувчи-талабаларни мустақил фикрлашга ўргатишга аҳамият берила бошланди. Республикамизда ҳам таълим жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишга эътибор бериш бошланди.
"Технология" - юнонча techne ва logos сўзларидан олинган бўлиб, маҳорат, санъат ва сўз, таълимот маъносини англатади. Одатда, технология ишлаб чиқаришга нисбатан қўлланилган. Технология деганда маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар, ярим фабрикатларга ишлов бериш ёки қайта ишлаш йўллари, усуллари тушунилган. Фан-техника тараққиёти туфайли технология ҳам такомиллашиб борган.
Маълумки, билимларни назорат қилиш ҳамда баҳолашнинг рейтинг тизимига ўтилгунига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида ўқув жараёни фақат ўқитувчининг маҳоратига асосланган бўлиб, билим олишни талабанинг фаоллиги, ижодий меҳнати асосида ташкил этишга имкон бермас эди, берилаётган билимлар миқёси ошиб бораётган бўлса ҳам, талабанинг бу билимларни ўзлаштириш даражаси талаб доирасида эмас эди. Бу ҳол таълим жараёнига талабаларни бир хил узлуксиз билим олишга ундайдиган, улар олган билимларни жаҳон талаблари даражасига етказиш имконини берадиган янги педагогик технологиялар ва таълим услубларини жорий қилишни тақозо этди. Шу мақсадда олий таълимдан сўнг, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ҳам билимларни назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг амалиётига ўтади, унинг низоми қабул қилинди.
Рейтинг тизимида иқтисодий билимларни кўп босқичли назоратини амалга ошириш ва баҳолашда асосий услублардан бири услубий жиҳатдан тўғри тузилган тестлардан фойдаланишдир. Тест синовларини ишлаб чиқишда услубиёт дидактик тестология назариясини ташкил этади.12
Мисол, Америкада (Пристонда) тестлар ишлаб чиқиш сифатини аниқлаш, андозалаштириш ва услубиёт масалалари билан шуғулланувчи «педагогик тестлаш хизмати»да 2300 нафар ходим фан докторлари ҳамда 200 нафарга яқин фан магистрлари фаолият кўрсатмоқда.
Педагогик технология - бу таълим самарадорлигини ошириш учун қўлланиладиган ҳамда педагогика назарияси ва амалиётининг барча соҳалари билан ўзаро боғлиқ бўлган ўқитиш шакллари, методлари, воситалари, унга ёндашувлар, тизимлар, концепциялар, тенденциялар, ғояларнинг фанлараро ўзаро бирикиб ягона мажмуа тарзида ифодаланишини билдиради.
Педагогик технология деярли ярим аср давомида тадрижий равишда ривожланди ва ҳозирги даражага етди. Бу даврда ўқитиш «оғзаки-аудиовизуал-дастурлаш-мультимедиа-гипермедиа» кетма-кетлиги бўлиб алмашинди.
Педагогикага оид адабиётларда инновация жараёнининг схемаси берилади ва у қуйидаги босқичларни қамраб олади:
1. Янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо қилиш босқичи, у кашфиёт босқичи деб ҳам юритилади.
2. Ихтиро қилиш, яъни янгилик яратиш босқичи.
3. Яратилган янгиликни амалда қўллай билиш босқичи.
4. Янгиликни ёйиш, уни кенг тадбиқ этиш босқичи.
5. Муайян соҳада янгиликнинг хукмронлик қилиш босқичи. Бу босқичда янгилик ўзининг янгилигини йўқотади, унинг самара берадиган муқобили пайдо бўлади.
6. Янги муқобиллик асосида алмаштириш орқали янгиликнинг қўлланиш доирасининг қисқартириш босқичи.
Педагогик технологиянинг эътироф этилиши даврини уч босқичга бўлиш мумкин.
«Таълим технологияси - таълим моделларини оптималлаштириш мақсадида инсон ва техника ресурслари ва уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлаш тизимидир», -деб берилади, таълим самарадорлигини ошириш йўлларига бағишланган семинар тренинг материалларида.13
1. Жамият, табиат ва инсон онгида содир этиладиган нарса-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириш: - жамиятда ахлоқий қонун-қоидалар асосида ҳаракат қилиш; - билим олишга аҳамият бериш; - табиатга бўлган ўз муносабатини билдириш; - мустақил Ўзбекистоннинг ички-ташқи сиёсатини кузатиб бориш ва унинг яхшиланишига кўмаклашиш; - миллий қадриятларга амал қилиш; - ўзаро ҳамжамият ва жамоа бўлиб яшаш.
2. Ҳар қандай муомала ва вазиятга ахлоқий тайёр туриш: - муомала маданиятига амал қилиш; - ҳар қандай вазиятда ўзини тута билиш; - ўз қарашлари ва ишончлари асосида ҳаракат қилиш; - ҳар бир муаммо, вазиятни ижобий ҳал этишга эришиш; - ўз кучига ишонган ҳолда қўйилган мақсадга эришиш учун йўл топиш; - масалаларни ҳал этишда бошқаларнинг ёрдамига суянмаслик; - бошқа кишиларга ўз фикрини қатъий ўтказа олиш.
3. Билимлари асосида атроф-муҳитни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшиш: - ҳар бир фанга доир билимларни эгаллаш; - ўзининг билими, ахлоқ-одоби билан синф ва мактаб жамоасида ҳурматга эга бўлиш; - катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат, эл-юртга муҳаббат руҳида яшаш; - тенгдошларига ғамхўрлик қилиш, керак бўлса ўз ёрдамларини аямаслик; - ўз қарашлари ва ишончлари билан одамлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш.
4. Ҳар қандай ҳолатларга онгли муносабатда бўлиш: - маълум бир мақсад асосида ҳаракат қилиш; - белгиланган вазифани амалга оширишда аниқ мақсадни белгилаш; - мақсадга эришиш йўлида бошқаларнинг кучини ҳисобга олиш; - тез бир қарорга келиб, ҳаракат қилиш; - «етти ўлчаб, бир кес» нақлига амал қилиш; - ўз қарорини амалга оширишда иккиланмаслик ва ишонч билан бажариш; - ҳамма вазифаларни янгича ҳал этишга ўрганиш.
5. Меҳнат қилишга ички хоҳиш билан муносабатда бўлиш: - меҳнатсеварлик- киши камолотининг асосий омили эканлигини билиш; - ҳалол меҳнат инсон ҳаётининг олий безаги эканлигини тушуниш; - бирон-бир ҳунар эгаси бўлиш; - меҳнат турлари ҳақида масъулиятга эга бўлиш; - ҳар қандай меҳнатга ички хоҳиш билан муносабатда бўлиш.
6. Ўз ҳис-туйғуларига эгалик қила билиш: - одамийлик, меҳрибонлик, илтифот каби ҳис-туйғуларга эга бўлиш; - атрофдаги дунё гўзаллиги ҳақида ғамхўрлик қилиш; - ҳар қандай вазиятда ўз ҳис-туйғуларига эгалик қила билиш; - ҳис-туйғуларининг ахлоқий бўлишига эришиш.
7. Бурч ва масъулият ҳиссига эга бўлиш: - жамиятга бўлган муносабатида ўз бурчини бажариш; - ўз хулқ-одобини онгли равишда талаб этилган умумий меъёрларга бўйсундириш; - ўз фаолиятида бурч ва масъулият ҳиссини билиш; - ҳар бир топширилган вазифага масъулият билан ўз вақтида бажариш имконига эга бўлиш; - ўзини ҳимоя қилишга тайёр туриш.
8. Виждон, инсоф, диёнат: - одамларга ғамхўрлик қилиш; - инсофли, диёнатли бўлиш; - виждонсизларга муросасиз бўлиш; - жамият мулкига виждонан муносабатда бўлиш; - ўз дўстлари ва бошқа кишиларга ҳурмат ва дўстлик муносабатида бўлиш.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling