"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х
Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан
Download 1.03 Mb.
|
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи боб бўйича хулосалар
Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси.
Бу ҳақда фикр юритганда, Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё хаёт — ё мамот, ё нажот- ё халокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир»15 деган чуқур маъноли сўзларини эслайман. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари ўтган аср бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги вақтда дам биз учун шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Учинчи боб бўйича хулосалар Мультимедиали технология асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ноанъанавий методларидан фойдаланиш ва уни амалиётга татбик этиш, самарали натижаларга эришишда мультимедианинг аҳамияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари беқиёсдир. Мультимедиа электрон воситалари асосида ёшлар маънавиятини шакллантириш ва таълим самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. "Соғлом бола йили" Давлат дастурининг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги вазифалари ва уни амалиётга татбик этиш чора тадбирлари асосида тадбирлар ташкиллаштириш лозимлиги асосланди. “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланганидек, мультимедиали технологиялар асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш давр талаби эканлигини тақозо этади. Ушбу бобда айнан бугунги кунда муаммонинг долзарб эканлиги ва унинг амалиётга татбик этилиши назарда тутилган. Самарали натижаларга эришишда дарсларнинг турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, мультимедиали технология инновацион методлар асосида иқтисодий таълим самарадорлигини ошириш - бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканлиги ушбу бобда ўз тасдиғини топди Мультимедиали технология асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш таълим самарадорлигини ошириш учун мақсад аниқ қилиб қўйилади, педагогик технологиялар асосида талабаларни ўқув фаолиятига йўлловчи ўйинли усуллар, методлар, воситалар ва вазиятларни вужудга келтириш шарт. Педагогик ўйинлар таснифи ва уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагича тавсифланади: - дидактик мақсад инновацион технологиялар асосида ўйинли вазифа шаклида қўйилади; - ўқув фаолияти инновацион технологиялар асосида уйин коидаларига буйсунади; - инновацион технологиялардан уйин воситаси сифатида фойдаланилади; - инновацион технологияларни ўқув жараёнига татбик этишда мусобакалашиш унсурлари киритилади; - таълим жараёнида юкори самараларга эришиш учун инновацион технологиялардан фойдаланишнинг тизимли ёндашуви яратилади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling