"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х
Download 1.03 Mb.
|
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов
Хулоса ВА ТАВСИЯЛАР
Ўзбекистонда таълим тизимини янгилаш ва уни бошқариш технологияларини ривожлантириш учун узок йиллар давомида шаклланган таълим тизимини қайтадан янги модел асосида ташкил этиш зарурияти вужудга келди. Бу масала мамлакатимизда “Таълим тўғрисида”ги Конун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилингани янада муҳим аҳамият касб этади. Олий ўқув юрти талабалари бўлажак мутахассис ҳисобланади. Шу сабабли, олий ўқув юрти талабаларининг тайёргарликлари ва малакалари сифатига, уларнинг маданий ҳамда маънавий-ахлокий даражаларига қўйиладиган талабларнинг салмоғини ошириш зарур. Бунда ўқув-тарбия жараёнини энг янги ўқув-методик тўпламлар, илғор педагогик ва ахборот технологиялари билан тўла таъминлаш зарурлигига эътибор қаратилади. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да қуйидагиларга эътибор берилади: таълим муассасаларида маънавий ва маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратилиши керак. Бунинг учун зарур психологик-педагогик шароитларни яратиш лозим: ўқув-тарбиявий жараёнга самарали ташкилий воситаларни, мултимедиа-электрон воситалари асосида дарс ўтиш, бой миллий, маданий, тарихий анъаналар, илғор педагогик технологияларга мурожаат этиш; бўлажак иқтисодчи кадрларни ўқув-тарбиявий фаолиятга, айниқса шахснинг шаклланиши маънавий - маърифий тизимга йўналтирилган бўлиши лозим; таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган, маънавий-маърифий масалаларга, ривожланган ҳуқуқий демократик давлат қурилиши жараёнларига мослаш; кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника, технологиянинг ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш; мультимедиа-электрон воситалари асосида дарс ўтиш таълим самарадорлигини оширади, аудио, видео, анимация ҳолатларини кўпроқ қўллаш мақсадга мувофикдир. Биз ўз олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларнинг назарий ва амалий жиҳатларини ишлаб чиқиш, олий таълим тизимида замонавий ўқув технологияларидан фойдаланиш бўйича олиб борган кузатишларимиз ва амалий тажрибаларимиз асосида қуйидаги амалий тавсияларни ишлаб чиқдик: 1) Таълим тизимида мультимедиа - электрон воситалари асосида баҳс-мунозара дарслари, ақлий ҳужум, маънавий-маърифий тадбирларга асосланган ҳолда машғулотлар ташкил этилса, мақсадга мувофик бўлади; машғулотлар давомида талабаларнинг мультимедиали технологиялардан эркин фойдаланишлари амалий самара беради; талабалар ўз фикр ва қарашларини мультимедиали технологиялар асосида ҳимоя қилишга ўрганади, уларни бошқаларга етказиш маҳоратини эгаллайди; талабалар маънавиятини шакллантиришда мультимедиали технологиялар асосида жамоа фикрига таянишга, уни ҳурмат қилишга ўрганади ва ўзаро бирдамлик шаклланади; мультимедиа - электрон воситалари асосида дарс ўтилганда, талаба-ёшлар маънавиятини шаклланиши юқори кўрсаткичларга эришилади; Интернет материаллари масофадан туриб ўқитиш ва Online тизими орқали жонли мулоқотда бўлиш талабала ўртасида соғлом рақобатни ташкиллаштиради; Одатда Давлат Патент идорасида экспертизадан ўтган ва Патент гувоҳномасига эга бўлган МЭД гина таълим тизимига жорий этиш тавсия этилади ва яъни МЭД барча талабларга жавоб бериши шарт; Статистик рақамлар ва фактлар асосида рақамларга таянган ҳолда дарс ўтиш яхши самара беради; Online тизими орқали МЭД асосида бошқа давлатлар таълим тизими билан боғланиш ҳам талабаларга билим савиясини оширишда яхши натижа беради; 10)Соғлом рақобатни талаба-ёшлар ўртасида ташкиллаштириш ва МЭД қўллаш тавсия қилинади. Юксак маънавиятли талаба-ёшлар руҳиятида, айникса ўсиб келаётган ёшлар онгида дунёга илмий асосланган ҳолда қараш имкониятини яратди. Таълимни мультимедиали технологиялар асосида ташкил этишнинг негизида таълим технологияси, тарбия технологияси ҳамда ахборот технологиялари шаклланади. Таълимга бундай ёндашув таълим самарадорлигини оширади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling