"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х
Download 1.03 Mb.
|
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарсдаги мустақил иш
Конкурсли дарслар - ноанъанавий ҳисобланади. Чунки уларни талабаларнинг ўзлари ўтказадилар. Улар ўзлари материал топишади, изланишади ва ҳ.к..
Муаммоли ўқитиш – бу шундай методки, унда ўқитувчи ўртага бир муаммони ташлаб, бу муаммони ечишда вужудга келадиган қарама қаршиликлар, эътирозларни кўрсатиб беради, эксперимент орқали ҳақлигини исботлайди, турли хил нуқтаи назарларни тушунтиради. Талабаларга формула, қонунлар, сана ва минг хил қоидаларни ёдлатишдан фойда йўқ. Шунинг учун ижодий характердаги саволлар билан талабаларга - мурожаат этиш муҳим. Бунда тажрибали мутахассис талабалар билан педагогик жараённи ҳамкорликда амалга оширади. Бундай дарсда талабаларнинг билим олишга қизиқиш, эхтиёжи, талабчанлиги ошади. Улар савол бериб, шу саволга жавоб излайдилар. Анъанавий дарсларда ўқитувчи савол беради. Талабалар эса шу саволга фақатгина дарсликка таяниб жавоб берди. Бундай пайтда, талабаларда шундай тасаввур пайдо бўладики, ҳамма нарса, ҳақиқат шу дарсликда намоён бўлаяпти, унда яна нимани излаш керак? Нимага? Бу охир оқибатда дарснинг зерикарли бўлишига олиб келади. Ўқитувчи ҳар бир дарснинг муаммоли, изланувчан, фаол бўлиши учун, талабаларга савол ва топшириқлар тизимини яратади. Бу саволлар қисқа ва лўнда бўлиши керак. Бундай саволлар талабаларнинг нафақат фикрлаш доираси, изланувчанлигини кенгайтиради, балки уларни ижодий қобилиятларини ташкилотчилиги, интизомлилигини кучайтиради. Шундай саволларни қўллаш керакки, уларда эътирозли, қарама-қаршилик томонлари бўлсин. Талаба мулоҳаза юритсин. Шуни айтиш керакки, саволларнинг кўплиги ёки камлиги гуруҳдаги талабаларнинг ёшга интеллектуал қобилиятига мос келиш керак. Ўқитувчи ўзининг дарсида талабаларнинг хатога йўл қўйиш мумкинлигини инобатга олиш керак. Ўзи эса саволларни тўлдириб, жавобларни ҳам тўла бериши керак. Жавобларни юзаки, саёз бўлиши кейинги савол беришга бўлган хоҳишни ўлдириши мумкин, шу билан бирга талабаларни фаоллиги ҳам синади. Дарсдаги мустақил иш. Тажрибали ўқитувчининг ёш ўқитувчидан фарқи у кам куч сарф қилиб яхши натижага эришади, чунки у талабаларни мустақил билим эгаллашга ўргатади. У шундай қоидага бўйсунади: агар материал осонроқ бўлса, у талабаларга мустақил иш қилиб беради, агар қийинроқ бўлса, ўзи тушунтиради. Мустақил ишнинг кўп турларини ўқитувчилар талабаларни янги билимни эгаллашга тайёрлаш учун қўллашади. Биринчи навбатда бу такрорлаш характердаги ишлар. Уларга олдинги ўтилган мавзулар юзасидан масала, мисоллар, ўқитувчининг топшириғига асосан бирор дарсликни танлаб бериш, график ишлар, яъни чизма, жадвал ва бошқалар. Бундан ташқари, мустақил ишни янги материални ўрганишда ҳам қўллаш мумкин. Биринчи ва иккинчи ҳолатларда мустақил ишни ўқитиш жараёнига сингдириш ўқитувчи раҳбарлигида олиб борилади. Тажрибали ўқитувчилар талабаларни дарслик билан мустақил ишлашга, конспект қилиш техникасига, ижодий ишларининг методикасига ўргатиб бориш керак. Тажрибали ўқитувчи дарсда, талабаларнинг дарслик билан ишлаётган пайтида, тез ишлайдиган талабани тўхтатмайди, секин ишлайдиган талабани шошилтирмайди. Берилган саволга тўғри жавоб берган талабага кейинги саволни беради. Хатога йўл қўйган талабага тезгина қўшимча топшириқ беради. Мустақил ишни ташкил қилишда ёш ўқитувчи ўзига камроқ мажбуриятни олади. Талабалар шунга ўрганиб қолишадики, ўқитувчи ҳамма нарсани тушунтириб, керақли жойини муҳимлигини таъкидлаб ўтади. Ваҳоланки, шу материални мустақил ўрганиб чиқишга, уни қайта ишлашга талабалар ўрганмаган бўлади. Ҳap доим талабаларнинг индивидуал қобилиятларини ўрганиб, кузатиб, ҳисобга олиб юрадиган ўқитувчи уларнинг мустақил ишини ташкиллаштиришда педагогик маҳоратга эга бўлади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling