"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х
Download 1.03 Mb.
|
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов
Иккинчи боб бўйича хулосалар
“Талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришда мультимедиа воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари” деб номланган бўлиб, унда мультимедиали технологияни куллашда “Windows ХР операцион тизими” ва “Бумеранг” технологиясидан фойдаланишнинг афзалликлари; талабалар маънавиятини шакллантиришда иқтисодий таълим самарадорлигини оширишнинг илмий-назарий асослари ва шунингдек, “Windowsнинг ишлаш шартлари» мавзусини мультимедиали технология асосида амалга ошириш ва унинг воситалари: Интерфаол воситалар, Интерфаол дарс ишланмасининг схемаси, Кичик гуруҳларда интерфаол дарс ўтиш технологияси таҳлил қилинганлиги тавсифланади. Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, мультимедиа ҳамда инновацион технологиялар асосида услублар яратишда замоннинг энг илғор усулларидан бири - ҳар бир нарса ва ҳодисага мажмуа сифатида ёндашиш зарур. Шу нуқтаи назардан, ҳар қандай педагогик технология тамойиллари марказий ўринда туриши шарт. Шундагина педагогик фаолият замон талабларига мос бўлиб, жамият ижтимоий буюртмасини шараф билан бажариш мумкин. Шуни айтиш лозимки, халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора муҳим аҳамият касб этмокда Ҳар қайси халқ миллий қадриятларини ўз мақсад-муддаолари, шу билан бирга, умумбашарий тараққиёт ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий дунёсини юксалтириб боришга интилар экан, бу борада тарихий хотира масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Яъни, тарихий хотира туйғуси тўлақонли равишда тикланган, халқ босиб ўтган йўл ўзининг барча муваффакият ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва изтироблари билан холис ва ҳаққоний ўрганилган такдирдагина чинакам тарих бўлади. Биз бу масалага ана шундай илмий асосда ёндашиб, қадимий тарихимизни ўрганиш ва бахо беришда унинг бирор-бир даври ёки жабҳасини эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling