Давлат аралашуви масаласи.
Иқтисодий таълимотлар вакиллари орасида баҳсли ҳисобланган мавзулардан бири бу давлатнинг бозорга аралашуви масаласидир. Бугунги кунга келиб кўпгина ривожланган давлатлар аралаш қитисодиёт тизимига ўтишни бошлаганини кўришимиз мумкин бўлади. Аралаш бозор иқтисодиёти бу бир тарафдан эркин бозор тамойилларига асосланган иқтисодий муҳит билан бошқа томондан
давлатнинг баъзи соҳаларга фаол аралашуви ва тартибга солувчи, назоратчи ролини бажаришидир. Йирик иқтисодий инқирозлар, шунингдек, йирик сармоядорлар томонидан сиёсий жараёнларни назоратга олиш ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, мамлакатдаги ночор гуруҳларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматнинг бошқарувида иқтисодий аралашувини кўплаб экспертлар зарурий эҳтиёж сифатида баҳолашади.
Аммо, аралашув даражасини қандай белгилаш лозим, қайси соҳаларга ва қандай ёндашув ёрдамида буни амалга ошириш керак деган асосий саволга жавоб излаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки аксарият либерал иқтисодиёт вакиллари давлатнинг аралашувини салбий баҳолашлари, бунга асосий сабаб эса, соғлом рақобат шикастланиши ва лоббизм элементтлари ривожланиши эҳтимоли нуқтаи назаридан ёндашадилар.
Фанни ўрганиш жараёнида, давлат аралашувининг аҳамияти, ўрни унинг ижобий ҳамда салбий жиҳатлари, зарурий меъёрлари ҳақида батафсил тўхталиб, бу мавзуда чуқур таҳлилий билимла шакллантирилиб борилади.
Қуйидаги рўйхат орқали, замонавий иқтисодий сиёсат соҳасидаги тадқиқотлар, ислоҳотлар қайси йўналишларда амалга оширилишини кўриш мумкин. Замонавий адабиётларда ушбу иқтисодий ҳамда ижтимоий характерга эга йўналишлар доимий таҳлил қилиб борилади.
Молиявий сиёсат;
Буджет сиёсати;
Солиқ сиёсати;
Инвестиция сиёсати;
Ишчи кучи ресурсларини
Do'stlaringiz bilan baham: |