Иқтисодий сиёсат фанининг назарий асослари


Download 477.04 Kb.
bet14/14
Sana31.01.2024
Hajmi477.04 Kb.
#1818103
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-mavzu ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Фискал сиёсат - солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тартибга солиш, самарали ташкил қилиш орқали давлат томонидан олиб бориладиган ҳаракатар мажмуи.
Фоиз ставкалари - марказий банк ва молия институтлари томонидан қўлланиладиган, тартибга солувчи инструмент.
Позитив иқтисодиёт - қандай натижалар энг яхши эканлиги тўғрисида баҳо бермасдан, иқтисодиёт ва иқтисодий сиёсат қандай ишлашини тасвирлашга ҳаракат қилувчи иқтисодий назария.
Норматив иқтисодиёт - иқтисодиёт ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини баҳолаш учун қиймат баҳоларидан фойдаланишни ўз ичига оладиган иқтисодий назария.
Ахборот номутаносиблиги (information asymmetry) - гуруҳлар орасида маълумотнинг тўғри ва адолатли тақсимланмаслиги. Бир гуруҳ иккинчисига нисбатан кўпроқ маълумотга эга бўлиши ҳисобига устунликка эга бўлади.
Маънавий зарарлар (moral hazard) - жамият аъзолари томонидан ҳамма яратилган бир хил имкониятлардан баъзи гуруҳларнинг фойда келтирмаслик эвазига бир хилда фойдаланиши.
Ижтимоий товарлар - бошқа товарлар каби олиб сотилмайдиган товарлар. Масалан экология, тоза ҳаво, ичимлик суви таъминоти. Хамма учун бепул ва одатда чекланмаган товарлар.
Йўқотиш функсияси - чекланган воситалардан самарали фойдаланиш орқали ҳукумат олдига қўйган сиёсий ислоҳотларни оқилона бажараишини кўрсатувчи функсия.
Тизимли ислоҳотлар - мамлакатда бирор соҳа бўйича комплекс ислоҳотларни амалга ошириш жараёни.
Оқилона танлов - бир нечта танлов орасидан энг самрали танловни амалга ошириш. Иқтисодиётда таҳлил ва ҳисоб-китобга асосланган танлов.
Самарадорлик - мавжуд ресурслардан максимал фойдаланиш кўрсаткичи.




ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР


  1. Иқтисодий сиёсат фанининг замонавий таълимдаги ўрнини тушунтиринг.

  2. Иқтисодий сиёсат фанини ўрганишнинг замонавий методлари ва усуллари

  3. нималардан иборат?

  4. Позитив ва норматив иқтисодиёт деганда нимани тушунасиз?

  5. Иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсадлари нималардан иборат?

  6. Иқтисодий сиёсат амалиётида асосий воситалар нималардан иборат эканлигини тушунтиринг.

  7. Иқтисодий сиёсатни амалга оширишда иштирок этувчи интитутлар ва уларнинг фаолиятини шарҳланг.

  8. Йўқотишлар функсияси моҳияти ва қўлланилишининг назарий ва амалий моҳиятини шарҳланг.

  9. Монетар сиёсатга таъриф келтиринг. Унинг қўлланилиши моҳиятини а малий мисоллар билан тушунтиринг.

  10. Фискал сиёсатга таъриф келтиринг. Унинг қўлланилиши моҳиятини а малий мисоллар билан тушунтиринг.

  11. Иқтисодий қарорлар қабул қилиш амалиёти босқичлари нималардан иборат?

  12. Иқтисодий қарролар самарадорлигини ва таъсриларини баҳолашнинг назарий ва амалий қўлланилишини тушунтиринг.

Download 477.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling