3.3 - чизма. Иқтисодий таҳлилининг замон нуқтаи назаридан таснифланиши
Олдинги режали иқтисодиёт шароитида ҳам, ҳозирги бозорли иқтисодиёт шароитида жорий таҳлилга жуда катта аҳамият берилиб келинмоқда. Бу бежиз эмас албатта, чунки таҳлил учун ахборотлар тизими шаклланиши лозим. Бу эса ҳисобот даври тугагандан кейин амалга оширилади.
Жаҳон тажрибасида ҳам жорий таҳлилга катта аҳамият берилади, чунки бор нарсани ўрганиш бу келгуси фаолият учун асос бўлади. Шу туфайли корхонанинг молиявий ҳисоботини ўрганиш учун ҳам бирқанча усулларни ўзига жамлаган “Молиявий таҳлил” шаклланган. Бундай таҳлил бизда ҳам шаклланмоқда.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб жорий таҳлил бевосита ҳисобот даврига мослашади. Бунинг шакли қуйидаги чизмада келтирилган (3.4-чизма).
-
Жорий таҳлил ўз навбатида учга бўлинади.
|
Ойлик таҳлили
|
|
Чораклик таҳлили
|
|
Йиллик таҳлили
|
-
3.4 - Чизма. Жорий таҳлил таснифи.
Иқтисодий таҳлилнинг объекти бу хўжалик юритувчи субъектлардир. Буларни фалсафий жиҳатдан қарайдиган бўлсак макон деб қараш мумкин. Макон нуқтаи назаридан иқтисодий таҳлил иккига бўлинади: ички ва ташқи.
Ички иқтисодий таҳлил деганда шу хўжалик юритувчи субъект ходимлари тмонидан ўтказиладиган таҳлил тушинилади. Масалан, акциядорлик жамияти хўжалик фаолияти таҳлилини оладиган бўлсак, уни фақат шунга дахлдор кишилар томонидан ўтказиладиган таҳлилдир.
Ташқи иқтисодий таҳлил деганда шу хўжалик юритувчи субъект фаолиятини бошқа ташқи субъектлар томонидан ўтказиладиган таҳлил тушинилади. Масалан, акциядорилк жамияти хўжалик фаолиятини ассоциация, солиқ идоралари, банк ходимлари, статистик ва молия органлари томонидан таҳлил қилиниши мумикн. Бу таҳлил ташқи таҳлилга мисоб бўлади ва улар молиявий ҳисоботларга асосан таҳлил қиладилар.
Ушбу таҳлилнинг таснифи ва тавсифи ушбу чизмада келтирилган (3.5-чизма).
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини жуда кўп мутахассислар, мулкдорлар, давлат идоралари ходимлари таҳлил қиладилар. Бу кимнингдир кўргазмаси ёки буйруғи билан амалга ошмайди, балки объектив зарурият натижасидир. Шу туфайли кимнинг таҳлил қилишига қараб иқтисодий таҳлил бирқанча турларга бўлинади. Буларга ижтимоий-иқтисодий таҳлил, аудиторлик таҳлили, молиявий-иқтисодий таҳлил, техник иқтисодий таҳлил, иқтисодий-статистик таҳлил, иқтисодий экологик таҳлил, маркетинг таҳлили кабилар киради.
-
-
Ички хужалик
таҳлили
|
|
Ташқи хўжаликлараро таҳлили
|
Бунда фақат хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий тузилишлари фаолияти шу субъектлар ходимлари томонидан таҳлил қилинади.
|
|
Бир вақтнинг ўзида бир қанча хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик фаолияти таҳлил қилинади. Масалан, концерн, компания, ассоциация ходимлари ўз таркибига кирувчи бир қанча корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиши мумкин.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |