Иқтисодий таҳлил
Одатдагидек, ком-пьютьрлаштирилмаган ҳолатда
|
|
Қисман компьютер-лаштирилган ҳолатда
|
|
Тўлиқ компьютер-лаштирилган ҳолатда
|
Бу одотдагидек маълумотлар асо-сида ҳисоблаш ма-шиналари орқали қўлда бажарила-диган таҳлил
|
|
Таҳлилнинг бир қисми компьютерда, бир қисми қўлда амалга оширилади
|
|
Таҳлил тўлиқ ком-пьютерга киритил-ган, дастури ишлаб чиқилган, барча кўр-саткичлар ком-пью-терда ҳисобланади ва
|
|
|
|
|
хулоса қилинади.
|
3.9 -чизма. Иқтисодий таҳлилнинг кампьютерлаштириш даражаси бўйича таснифи.
Ижтимоий-иқтисодий жараёнлар жамиятнинг барча жабҳаларида содир бўлади. Уларни ўрганиш учун иқтисодиётни турли даражалари бўйича таснифлаш лозим. Булар шу жиҳатдан иккига: макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражага бўлинади.
Макроиқтисодиёт даражасида содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни макроиқтисодий таҳлил ўргатади. Бу мамлакат миқёсида миллий-иқтисодиёт ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларда ифодаланади. Масалан, ялпи миллий маҳсулот, аҳолининг даромадлари, миллий даромад каби кўрсаткичлар шу макроиқтисодиёт даражасидаги кўрсаткичларга киради.
Микроиқтисодий таҳлил эса бевосита хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ўрганишга бағишланган. Бу таҳлилда корхона, бирлашмалар фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлар ўрганилади. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми, фойда, рентабеллик даражаси, меҳнат унумдорлиги, корхоналар иш ва бозор фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар ва ҳ.к.
Иқтисодий таҳлилнинг ушбу гуруҳи бўйича таснифи қуйидаги чизмада келтирилган (3.10-чизма).
-
Do'stlaringiz bilan baham: |