Ш А К Л Л А Р И
|
М А З М У Н Л А Р И
|
1. Комплекс таҳлил
|
Хўжалик юритувчи субьект фаолиятини макон ва замин нуқтаи назаридан барча тузулмалари билан бирга батафсил таҳлил қилишдир.
|
2. Солиштириш таҳлили
|
Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятини яхлит ҳолда, алоҳида тузулмалари ёки мавзуларини баҳо ва вақт жиҳатидан солиштириладиган ҳолатга келтирилиб амалга ошириладиган таҳлилдир.
|
3. Омилли таҳлил
|
Хўжалик фаолияти натижасига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсирини ҳисоблаш усуллари мажмуасини ўзида акс эттирган таҳлилдир.
|
4. Функционал - қиймат таҳлили
|
Ҳар бир бажариладиган функцияни (асо-сий, ёрдамчи ва нокерак) қиймат жиҳатидан баҳолаб маҳсулотнинг (иш,хизмат) сифатини оширган ҳолда нокерак функцияларни бартараф қилиш эвазига ички имкониятларни (резервларни) топиш ва ишга солишгақаратилган таҳлилдир.
|
5. Марженал таҳлил
|
Барча харажатларни доимий ва ўзгарувчи харажатларга бўлиб ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг (бажариладиган ишнинг кўрсатиладиган хизматнинг) бизнесда кўзда тутилган фойдага эришиш учун зарур бўлган миқдорини аниқлаш ва самарадор-лигини оширишга қаратилган таҳлилдир.
|
6. Стахостик таҳлил
|
Хўжалик фаолиятида натижа ва омиллар ўртасидаги боғлиқлик функционал боғлиқ бўлмаган шароитда уларнинг боғлиқлигини ўрганишга қаратилган таҳлилдир.
|
7. Лойиҳа таҳлили
|
Хўжалик юритувчи субъектлар истиқболи-ни, бизнес режасини, инвестиция лойиҳала-рини асослаш учун ҳали содир бўлмаган, яъни бўлиши кутилаётган иқтисодий жараёнларни ўргатадиган таҳлилдир.
|
8. Молиявий таҳлил
|
Хўжалик юритувчи субьект молиявий натижалари ва молиявий холатини ўрганишга бағишланган таҳлилдир.
|
9. Бошқарув таҳлили
|
Корхона раҳбарияти, эгаси ва мутахассислари томонидан ички имкониятларни ишга солиш ва самарадорликни ошириш мақсадида қилинадиган таҳлилдир.
|
10. Хўжалик фаолияти
таҳлили
|
Корхоналар хўжалик фаолиятини ўрганишга қаратилган иқтисодиётнинг микроиқтисод даражасини ўрганишга қаратилган таҳлилдир.
|
11. Аудиторлик таҳлили
|
Хўжалик юритувчи субьектлар молия - хўжалик фаолиятини аудит қилганда тўғри хулоса чиқариш учун аудиторлар томонидан ўтказиладиган таҳлилдир.
|