3.12- Чизма. Иқтисодий таҳлилнинг шакллари ва уларнинг мазмуни
Иқтисодий таҳлилнинг шакллари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум даражада мустақил усулларга ва тушунчаларга эга. Шу жиҳатдан унинг турлари маълум бир белгилари бўйича таснифланса, шакли эса ўзига хослиги билан ажралиб туради. Иқтисодий таҳлилнинг турларида, асосан, таҳлилда қўлланиладиган барча усуллардан фойдаланилса, усулларида эса ўзига хос турларидангина фойдаланилади. Юқоридаги жадвалда иқтисодий таҳлилнинг 11 та шакли келтирилган. Масаланинг қўйилиши, маълум бир мақсадга эришиш учун бу таҳлил шаклларидан айрим субъектлар алоҳида фойдаланишлари ҳам мумкин.
Ушбу таҳлил шаклларининг ўзига хослиги тўғрисида маълум бир тушунча бериш учун уларнинг айримларига тўхталишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
3.2. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган
ахборотлар тизими
Корхонанинг молиявий ҳисоботи унинг хўжалик фаолиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар манбаи бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаб ва рағбатлантириш кўплаб янги-янги хўжалик юритувчи субъектларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Бу фирмаларнинг раҳбарлари яхши ғоялар ва уларнинг молиявий таъминланиши корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатиши ҳамда жуда кўп фойда топишига асос бўлади, деб ўйлашади. Тажриба кўрсатмоқдаки, кўпчилик бизнесменларимиз янги бир ишга киришишдан олдин уни аниқ ҳисоб-китоб ва назорат тизими зарурлиги тўғрисида унчалик бош қотиришмайди. Аслида эса, улар ишни аввало яхши малакали ҳисобчи топишдан бошлашлари керак.
Борди-ю, шундай қилинмаса, охир оқибатда раҳбар боши берк кўчага кириб қолиши, молиявий имкониятлардан самарали фойдаланаолмаслиги, ишни илгари силжитолмаслиги, ташқаридан қаралганида фаолияти дурустгина бўлиб кўринган корхонасида молиявий талон-тарожлар содир бўлишига йўл очилиши мумкин.
Шу туфайли ташкилотнинг аҳволи ифода этилган ахборотлар тизимидан тўғри фойдалана оладиган ҳисобчи айниқса эркин иқтисодиёт шароитида ўта муҳимдир.
Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган ахборотлар одатда иккига бўлинади: ҳисобланадиган ва ҳисобланмайдиган.
Do'stlaringiz bilan baham: |