Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


-Чизма. Иқтисодий таҳлилни тармоқ тамойили бўйича таснифи


Download 1.45 Mb.
bet40/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

3.7-Чизма. Иқтисодий таҳлилни тармоқ тамойили бўйича таснифи

Кенгайтирилган ишлаб чиқариш жамият тараққиётининг асосини ташкил қилади. У тўртта босқичдан иборат. Биринчиси моддий ва номоддий неъматлар ишлаб чиқариш бўлса, иккинчиси унинг тақсимотидир. Учинчи босқич, муомила босқичи ва ниҳоят охирги босқич истеъмолдир. Ҳамма босқичларда ўзига хослик бир. Шу туфайли ушбу соҳа бўйича ҳам таҳлил турлари мавжуд. Улар ишлаб чиқариш соҳаси таҳлили, тақсимот соҳаси таҳлили, муомила соҳаси таҳлили ва истеъмол соҳаси таҳлилидир.


Буларнинг таснифи қуйидаги чизмада келтирилган (3.8-чизма).



Иқтисодий таҳлил


Ишлаб чиқариш соҳасининг таҳлили




Муомала соҳасининг таҳлили




Тақсимот соҳасининг таҳлили




Истеъмол соҳасининг таҳлили


Ушбу таҳлиллар асосан назарий жиҳатдан амалга оширилади ва иқтисодиётнинг макро даражасида қилинади. Бундай таҳлил билан бирқанча иқтисодий фанлар (иқтисодий назария, статистика, молия ва кредит кабилар) шуғулланади.



3.8 -чизма. Иқтисодий таҳлилни кенгайтирилган ишлаб чиқариш босқичлари бўйича таснифи.

Шуни этироф этиш керакки, ушбу гуруҳга кирувчи таҳлил турлари алоҳида фан ёки таҳлил тури сифатида ўқитилмайди. Амалиётда ҳам бу таҳлиллар алоҳида мавжуд эмас. Аммо ҳар бир босқич таҳлили турли тармоқлар таҳлилида ўз ифодасини топади. Масалан, ишлаб чиқариш соҳасининг таҳлили саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби ишлаб чиқаришга оид соҳалар таҳлилида ўз аксини топган. Муомала соҳасининг таҳлили ҳам савдо корхоналари (улгуржи, чакана) хўжалик фаолиятининг таҳлилида ўз ифодасини топади. Худди шундай гапларни бошқа соҳалар учун ҳам айтиш мумкин.


Ҳозирги пайтда, айниқса келажакда, таҳлилни компьютерларсиз тассавур қилиш мумкин эмас. Шу туфайли иқтисодий таҳлил шу белгиси бўйича ҳам таснифланади ва улар уч гуруҳга бўлинади: одатдагидек, компьютерлаштирилмаган таҳлил, қисман компьютерлаштирилган таҳлил ва тўлиқ компьютерлаштирилган таҳлил.


Одатдагидек, компьютерлаштирилмаган таҳлилга ҳозирги анъанавий таҳлилни мисол қилиш мумкин. Бу таҳлил бухгалтерия, статистик, тезкор ҳисоб ва ҳисоботлар маълумотларига асосан, анъанавий ҳисоблаш машиналари орқали амалга оширилади.
Қисман компьютерлаштирилган таҳлилга ярим компьютерлаштирилган ёки айрим қисмлари компьютерларда қолган қисмлари одатдагидек ҳисоб-китобларда амалга ошириладиган таҳлил киради. Масалан, хўжалик фаолиятининг айрим қисмлари ҳисоби компьютерларда амалга ошириладиган бўлса шу соҳа таҳлили ҳам компьютерлар ёрдамида амалга оширилади. Ҳозирги пайтларда кўпгина фирмаларнинг иш ҳақини ҳисоблаш компьютерлаштирилган. Шу соҳа таҳлили ҳам компьютерларда амалга оширилади. Қолган қисми эса одатдагидек анъанавий тарзда амалга оширилади.
Ушбу гуруҳ таҳлили қуйидаги чизмада ўз аксини топган (3.9-чизма).




Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling