Ўқитувчи М.Қосимов Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари


Махсус транспорт воситаларида идентификатсия белгилари


Download 1.72 Mb.
bet29/36
Sana13.02.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1192824
TuriСеминар
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36
Bog'liq
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган

Махсус транспорт воситаларида идентификатсия белгилари

Т/Р

Транспорт воситасининг номи

Идентификатсия белгиси

1

Оддий изолятсияга эга изотермик транспорт воситаси

ИН

2

Мустаҳкам изолятсияга эга изотермик транспорт воситаси

ИР

3

Автотранспорт воситаларининг А синфидаги одатий изолятсияланган музлиги

РНА

4

Автотранспорт воситаларининг А синфидаги кучайтирилган изолятсияланган музлиги

РРА

5

Автотранспорт воситаларининг Б синфидаги кучайтирилган изолятсияланган музлиги

РРБ

6

Автотранспорт воситаларининг C синфидаги кучайтирилган изолятсияланган музлиги

РРC

7

Оддий изолятсияга эга изотермик транспорт воситасининг Д синфи

РНД

8

Кучайтирилган изолятсияга эга изотермик транспорт воситасининг Д синфи

РРД

9

Оддий изолятсия синф А бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФНА

10

Кучайтирилган изолятсия синф А бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФРА

11

Оддий изолятсия синф Б бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФНБ

12

Кучайтирилган изолятсия синф Б бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФРБ

13

Оддий изолятсия синф C бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФНC

14

Кучайтирилган изолятсия синф C бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФРC

15

Оддий изолятсия синф Д бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФНД

16

Кучайтирилган изолятсия синф Д бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФРД

17

Оддий изолятсия синф Э бўлган совутгичли транспорт воситаси

ФНЕ



2. ЙЎловчи ва юк ташиш хизматларини литсензиялаш

Автомобилда йўловчи ва юк ташиш учун литсензия олиш тартиби


Автомобилда йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун литсензия талаб этилади.

  • Литсензия бериш, литсензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

  • Ариза Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Литсензия бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Литсензия қуйидаги фаолият турлари учун берилади
Автомобилда йўловчиларни ва юкларни литсензиясиз ташиганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Норматив ҳужжатлар


  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 636-сон. 30.07.2019-й.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 1046-сон. 28.12.2019-й.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2019 йилдаги 636-сон қарори
Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ 2019-йил 6-мартдаги ПҚ-4230-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловага мувофиқ;
Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи литсензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЙИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.
3. “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини ЙИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этган ҳолда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобил транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018-йил 5-декабрдаги 994-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling