Ўқитувчи М.Қосимов Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари
-мавзу: Йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатишда автомобил транспортининг тутган ўрни ва аҳамияти
Download 1.72 Mb.
|
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган
1-мавзу: Йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатишда автомобил транспортининг тутган ўрни ва аҳамияти.
Автомобил транспортининг ташиш жараёнида асосий субъект сифатида автотранспорт тармоқ корхоналари иштирок этади. Республикамизда автотранспорт тармоқ корхоналарини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизмат сифатини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 6-март, ПҚ-4230-сонли "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига биноан транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун рақобат муҳитини ҳамда қулай шарт-шароитларни яратиш ва Республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш борасида кўплаб мақсад ва вазифалар белгиланган [1]. Қарор асосида "Йўловчи ва юк ташишни янада ривожлантириш" бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди ва шу асосида соҳани ривожлантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Республикамиз иқтисодий ўсиш суръатига эришган шароитда шаҳарлар аҳолисини транспорт билан таъминлаш муаммоси айниқса муҳим аҳамият касб этади. Саноат марказларида йўловчилар транспортининг тегишли ривожланишисиз товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мумкин эмас. Бундан ташқари, иқтисодий ривожланишнинг барқарорлашуви меҳнатга яроқли аҳоли фаровонлигининг ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида йўловчиларнинг транспорт сифатига бўлган талабларини белгилайди. Транспортинг ушбу тури бошқа транспорт турлари билан таққосланганда унинг мослашувчанлиги ва кўрсатилаётган хизматларнинг нисбатан арзонлиги сабабли юқори талабга эга ҳисобланади. Йўловчи ташиш билан шуғилланувчи автотранспорт корхоналари (АТК) ўз хизматларининг самарали, сифатли ва қулай ташкил этиши жуда муҳим ҳисобланади. Бу асосан, АТКнинг асосий бўлимлари фаолиятининг пухта ва ишончли ташкил этилиши билан таъминланади. Йўловчи ташиш АТКларининг иш самарадорлигини ошириш ва иш жараёнларини оптималлаштириш борасида республикамиз ва хорижий адабиётларда кўплаб тадқиқотлар, изланишлар олиб борилган ва адабиётлар яратилган. Хусусан, М. З. Мусажонов, Абдувалиев М. А., Сиддиқназаров Қ. М., М.А.Икрамов ва бошқалар томонидан, автокорхоналарда юк ва йўловчиларни ўз вақтида ташиш учун мавжуд автомобилларнинг техник тайёрлигини юқори даражада, энг кам маблағ сарфлаган ва экологик талабларни бажарган ҳолда таъминлаб туриш зарурлиги, бунинг учун уларга мунтазам техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари (ТХК ва Т) ни олиб бориш, уларни сақлаш жойлари, захира қисм ва автоексплуататсияга оид материаллар билан таъминлаш ва бошқа хизматлар мажмуини амалга ошириш лозимлиги таъкидланган. Автотранспорт корхоналари самарадорлиги унинг техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш бўлимини қай даражада ташкил этилишига ва айнан бу ишларида муҳандислик фаолиятини такомиллаштиришнинг турли назарий ва амалий йўллари орқали эришилишига боғлиқлигини хорижий олимлардан Г.В.Крамаренко, Н.Я.Говорушченко, Б.С.Клайнер, Э.С.Кузнетсова, Н.П.Панкратова, И. Примаков, В. Чепурний ва бошқаларнинг асарларида такидлаб ўтилган. Улар муҳандис-техник ишчилар фаолиятини такомиллаштириш масалаларини илмий тадқиқот институтлари ва бошқа ишлаб чиқариш ташкилотлари иштирокида кўриб чиқилди. Йўловчи ташувчи АТКлар мижозларга сифатли ва қулай хизматни ташкил этиш учун аввало самарали ўзининг иш фаолиятини такомиллаштириши, моддий техника базасини тубдан қайта жиҳозлаши, ҳаракатланувчи таркибни кўпайтириши, унинг таркибини янгилаши ва техник ҳолатини доимий яхшилаб боришини талаб этади. Барча юк ва йўловчи ташувчи АТКламинг иш самарадорлигини оширишда иккита асосий стратегик йўналишни таъкидлаб ўтиш лозим: - ҳаракат таркибининг техник параметрлари самарадорлигини ошириш ва оптималлаштириш; - АТКларда ҳаракатланувчи таркибдан самарали фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш. Ҳаракат таркибининг техник параметрларини ошириш ва оптималлаштиришда, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, техник назорат ва диагностикалаш шу билан бирга бу ишларни амалга оширувчининг касбий компетенсияга эгалиги жуда муҳим ҳисобланади. Ҳар қандай АТКнинг ишлаб чиқариш-техника базасида ҳаракатланувчи таркибга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (ТХК ва Т), сақлаш учун мўлжалланган бўлимлардан иборат бўлади. Уларнинг вазифаси автомобилларнинг доимий ҳолатда техник созлигини таъминлаш, техник параметрларини сақлаш ва эксплуататсия давомида носозлигини бартараф этишдан иборат бўлиб турли диагностикалаш-созлаш технологик жиҳозлари ҳамда ишчи постлардан иборатдир. Бу талаб бўйича белгиланиб, барча юк ва йўловчи ташувчи АТКлар мана шундай жиҳозланади. АТКларнинг ТХК ва Т бўлимларида ҳаракатланувчи таркибнинг техник параметрларини самарадорлигини ошириш ва оптималлаштиришда қуйдагилар таъминланиши зарур: - автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ишларини назорат қилиш ва бошқариш бўйича касбий компетенсия эга малакали мутахассисни жалб қилиш ва ходимларнинг малакасини доимий оширишни ташкил этиш; - автомобилларнинг эксплуататсия давомида техник носозликлар ва уларнинг олдини олиш, бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш; - ТХК ва Т бўлимидаги устахона ва постларни замонавий диагностикалаш-созлаш жиҳозлари билан таъминлаш; - автомобилларга ТХК ишларини турлари бўйича тизимли ва комплекс тарзда амалга ошириш; - автомобилларни сақлаш жойларида, уларнинг техник параметрларини йўқотмаслигини таъминлайдиган шароитни яртиш. АТКларда ҳаракатланувчи таркибдан самарали фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришда нозимлик бўлимининг ўрни жуда муҳим ҳисобланади. Ҳаракатланувчи таркибдаги автомобиллар йўналишга чиқиши вақти, йўналишдаги ҳаракат интервалларини тўғри ташкил этиш, техник тайёргарлик коеффитсиентини ошириш, йўналишда автомобил ҳаракатини бошқариш, ҳаракатдаги автомобилни жорий таъмирлашни самарали ташкил этилганлиги ва шу каби ишларнинг самарали ташкил этилганлиги нозимлик бўлими нозимларини касбий компетенсияси, малакаси билан белгиланади. Автотранспорт воситаларининг самарадорлигини ошириш учун уларнинг техник ҳолатини яхшилашга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланмоқда.Бу муҳим масала ҳисобланади, уни ҳал қилишда асосий вазифа автотранспорт корхоналарининг техник хизматига алоҳида аҳамият беришдир. Бунда асосий вазифа сифатида - ҳаракат таркибининг эксплуататсия даврида носозликка учрамаслиги ва носозликларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш керакдир. АТКларда барча бўлимлар фаолиятининг самарадорлиги шу бўлимда ишловчи ходимларнинг касбий маҳоратига боғлиқдир, албатта ишчи ходимларнинг, техник муҳандисларнинг компетентли ва малакали бўлиши иш самарадорлигини оширишда энг асосий жиҳат ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, йўловчи ташувчи АТКларнинг иш самарадорлигини оширишда ҳаракат таркибининг техник параметрлари сақлаш ва оптималлаштириш, автомобиллардан самарали фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш жуда муҳим ҳисобланади. Бу ишларни ташкил этишда АТКнинг ТХК ва Т шунингдек нозимлик бўлимларини иш фаолиятини сифатли ташкил этиш, умумий корхонанинг ишлаб чиқариш техника базасини модернизатсия қилиш ва такомиллаштириш керак бўлади. АТКларнинг иш фаолиятини амалга оширувчи техник-муҳандис ва ишчи хизматчиларнинг касбий маҳорати ва малакаси барча ишларнинг самарадорлигини ошириб, ташиш хизматлари сифатини ошишда муҳим ҳисобланади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling