Ўқитувчи М.Қосимов Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари
Ўзбекистон Республикасининг ягона транспорт тизими ва унинг таснифи
Download 1.72 Mb.
|
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган
Ўзбекистон Республикасининг ягона транспорт тизими ва унинг таснифи.
Халқ хўжалиги мураккаб тизим бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, йўл ва алоқа, уй жой ва коммунал хўжалиги, савдо ва тайёрлаш хўжаликлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва ҳоказо тизимларини олади. Республикамизда юк ташиш ишлари транспорт турлари ўртасида алоқа ўрнатилган. "Ягона транспорт тизими" тушунчаси транспорт турларининг ижтимоий-иқтисодий бирлигини ва бир маромда ривожланишини ифодалайди. Ягона транспорт тизими ўз таркибига қуйидаги транспорт турларини: Темирйўл, сув, автомобил, қувур ва ҳаво йўлларини олади. Темир йўл транспортида юклар анча узоқ масофага ташилади. Темирйўл орқали юклар йил давомида, кеча-ю кундуз бетўхтов ва бир маромда, юқори тезликда ташилади. Ўзбекистондан четга чиқарилаётган ва четдан олиб келтирилаётган юкларнинг 50 фоизи олдиндан фойдаланиб келинаётган йўллар орқали, қолган қисми эса янги йўналишлар орқали ташилади. Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари жаҳон бозорларига олиб чиқадиган янги йўналишларни ривиожлантиришга қаратилган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ислоҳотлар темирйўл тизмимини такомиллаштиришга, миллий темирйўл компаниясининг бозор шароитида фаолият кўрсатиш учун ҳуқуқий асосларини яратишга, Халқаро коммуникатсия тизимига мувофиқлашувини таъминлашга қаратилган. Мамлакатимиз ичида, умуман, янги ратсионал темирйўл ва автомобил магистраллари қурилмоқда. Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларида жаҳон бандаргоҳларига чиқишини таъминлайдиган муқобил янги йўлакларга эга бўлади. Автомобил транспортини темирйўл ва сув транспорти билан таққослаганда, у қуйидаги афзалликларга эга: юқори манёврлик, юқори ва яқин масофага тез ва арзон ташиш: юкни юк жўнатувчи омборидан юк қабул қилувчи омборигача ташиш имкони бор; турли русумдаги ҳаракатланувчи таркиблардан ташкил қилинган автолар мавжуд. Унинг камчиликларига қуйидагиларни киритиш мумкин: ҳаракатланувчи таркиб бирлигига тўғри келадиган юк кўтарувчанликнинг кичиклиги; ташиш таннархнинг юқорилиги; ҳаракатланувчи таркибни тайёрлашга металл сарфининг кўплиги (1 тонна юк кўтарувчанликка тўғри келиши ҳисобида). Автомобил транспорти ишини яхшилаш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак: илғор шакл ва услублардан фойдаланиш; самарасиз тўхтаб туриш вақтларини камайтириш; автокорхонадан биринчи ортиш пунктигача ва охирги тушириш пунктидан автокорхонагача ҳамда юксиз юриш масофаларини қисқартириш; ҳаракатланувчи таркибларнинг йўналишга чиқишини ва тиркамалардан фойдаланишни яхшилаш; марказлашган юк ташишни кенг жорий қилиш автомобиллар ишида назоратни кучайтириш; электрон ҳисоблаш техникасини ва иқтисодий-математик услубларини кенг қўллаш. Автомобил транспорти тизимининг таркиби автомобил транспорти умумфойдаланадиган ва тармоқ автомобил транспортига ажратилади. Умумфойдаланадиган автомобил транспортига марказлашган юк ташишларни амалга ошириш вазифаси юклатилган. Умумфойдаланадиган автомобил транспорти ташкилот ва корхоналарнинг қайси тармоққа қарашлигидан қаъти назар юкларини ташиб беради. Тармоқ автомобил транспорти маълум бир тармоққа – ширкат ва уюшмаларга қарашли бўлиб, шу тармоқнинг корхона ва ташкилот қурилишларига хизмат қилади. У бу тармоққа қарашли корхона, ташкилот ва қурилишларнинг барча турдаги технологик ҳамда хўжаликдаги юк ташишларни бажаради. Ташишларни бажариш учун автотранспорт корхоналари ташкил қилинади. Умумфойдаланиладиган автомобил транспорттини бошқаришда ҳудудий ишлаб чиқариш тизимидан фойдаланилади. Автотранспорт корхоналарини бошқаришда қуйидагилар таъминланиши лозим: – ташиш жараёнининг бажарилиши; – техник иқтисодий кўрсаткичларни режалаштириш; – меҳнат ва иш ҳақини ташкил қилиш; – бухгалтер ҳисоби ва молиявий фаолият; – материал техника таъминоти; – мутахассисларни жамлаш ва тайёрлаш; – умумий иш юритиш ва хўжалик ишлари. Бу масалаларни ҳал қилиш мақсадида автокорхонада нозимлик, техник ва режа-иқтисодий хизматлар ташкил қилинади. Автокорхонанинг ташкилий тузилиши ташиш тури ва таркибига, ҳаракатланувчи таркиб сони ва типига, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шаклига, автокорхонанинг техник жиҳозланишига ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. Автокорхоналар фаолиятини такомиллаштириш, ҳаракатланувчи таркиблар сонини йириклаштириш, бошқариш бўғинларини камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади. Автомобил транспорти ҳаракатланувчи таркибига автомобил ва автопоездлар (автомобил-тягач, тиркама, ярим тиркама ва узаядиган тиркама) киради. Юк автомобиллари улардан фойдаланишга қараб транспорт автомобил ва махсус автомобилларга ажратилади. Махсус турдаги ҳаракатланувчи таркиблар халқ хўжалигида кенг фойдаланилади. Халқаро темир йўл тармоғида ташиш ҳажми ўсиш суръатларининг етарли эмаслиги республиканинг транспорт ва транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётганидан далолат беради. Бундан ташқари, темир йўл транспортида рақобатни ривожлантириш, транспорт самарадорлигини ошириш ва бошқалар билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Мутахассис 2022-2026 йилларда транспорт тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлар сифатида қуйидагиларни айтиб ўтди: тезюрар поездларни қўшимча сотиб олиш йўли билан йўловчилар айланишини кўпайтириш ва мамлакат ҳудудлари ўртасида тезюрар поездлар қатновини ривожлантириш. Тезюрар поездлар ҳаракатланадиган иккита йўлакли йўл ўтказгичларни қуриш учун сармояларни жалб қилиш; йўловчилар ташишни юк ташиш даромадларидан тўғридан тўғри субсидиялаштиришни босқичма-босқич бекор қилиш ва давлат буджет ҳисобига ўтказиш; юк эгалари ва йўловчиларга давлат-хусусий шериклик асосида онлайн тарзда хизматлар кўрсатиш учун замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини фаол жорий этиш; Ўзбекистоннинг транзит йўлаклари чорраҳасида жаҳон савдо зонасини ташкил этиш; норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлатлараро стандартларни уйғунлаштириш бўйича ишларни давом эттириш ва темир йўл транспорти, инфратузилма обектлари соҳасидаги мувофиқликни тасдиқлаш тизимида ишлаш; илмий-тадқиқот институтларини яратиш, шу жумладан, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ишлари ҳамда рақамли технологияларни ривожлантиришда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш. Мутахассис ички темир йўлларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва транзит юкларни муқобил темир йўлдан ички темир йўлга йўналтириш учун қуйидагилар зарур: Афғонистон орқали Покистон билан, шунингдек, Қирғизистон орқали Хитой билан темир йўл алоқасини ўрнатиш; Ғалаба (Ўзбекистон) ва Пешовар стансиялари ўртасида (Покистон) логистика кластерларини яратиш ва Қашқар (Хитой) ва Андижон стансиялари ўртасида (Ўзбекистон) интермодал ташишларни ташкил этиш лозим (темир йўл ва автомобил йўллари орқали). Бу эса ушбу йўналишда ҳам юк эгалари, ҳам Афғонистон ва Қирғизистон транспорт компаниялари томонидан юк ташишга қизиқиш уйғотади; мавжуд халқаро автомагистраллардан фойдаланиш ва юкларни Қашқар (Хитой)дан Андижон (Ўзбекистон)гача ва Пешовар (Покистон)дан Ғалаба (Ўзбекистон)гача бўлган халқаро автомобил йўлларида ташишни ташкил этиш. Мутахассис томонидан ҳаво транспорти соҳасини янада ривожлантириш бўйича қуйидагича таклифлар илгари сурилди: парвозлар географиясини кенгайтириш. Ҳам тўғридан тўғри, ҳам транзит йўловчилар ташишни ривожлантириш, шунингдек, барча йўналишларда парвозлар интервалини изчил ошириш; йўловчилар ташиш бозорида транспорт хизматларининг янги турларини, маркетинг ва тариф сиёсатини жорий этиш мақсадида ахборот технологияларини модернизатсия қилиш; мавжуд халқаро интермодал логистика марказларидан максимал даражада фойдаланган ҳолда Европа ва Осиё ўртасида мунтазам юк ташиш йўналишларини самарали ташкил этиш. Йўл қурилиши ва автомобил транспорти соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш учун қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади: транспорт инфратузилмаси обектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуататсия қилиш соҳасида йўлларнинг тирбандлигини камайтириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишни ҳисобга олган ҳолда янги ёндашувларни қўллаш (юқори тезликдаги йўл ўтказгичлар, ер усти метроси, кўприклар, туннеллар ва бошқалар); йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш ва мониторинг қилиш тизимидан фойдаланган ҳолда халқаро, минтақавий, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобил йўлларини қуриш ва реконструксия қилиш учун инвеститсия маблағларини жалб қилиш; давлат ва хусусий шериклик асосида шаҳарлар ва вилоят марказларида автостансияларни, шунингдек, йўл бўйидаги инфратузилма обектларини қуриш ва реконструксия қилиш; жорий йўл инфратузилмасига юкни камайтириш мақсадида муқобил пуллик йўллар тармоғини яратиш; жамоат транспортининг фавқулодда хизмат кўрсатиш тизимлари билан интегратсиялашган ҳолда онлайн режимида амалга оширилишини мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш, шунингдек, жамоат транспортида йўловчилар тўловларини амалга ошириш тизимларини тўлалигича рақамлаштириш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 йилдаги 305-сон қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг (бундан кейин – Марказ) вазифалари белгиланди. Марказ Президентнинг 1.02.2019 йилдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгʻрисида»ги ПФ–5647-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, республиканинг транспорт салоҳиятидан фойдаланиш, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш; транспорт ва Йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, инноватсион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш; атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш; тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш. Марказ бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони – 15 бирлик. Марказ директори транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади. Унга давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ва экспертларини маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилди. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling