Ўқитувчи М.Қосимов Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари


-боб. Литсензия шартномаси, литсензия ва литсензия варақасини қайта расмийлаштириш


Download 1.72 Mb.
bet33/36
Sana13.02.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1192824
TuriСеминар
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган

5-боб. Литсензия шартномаси, литсензия ва литсензия варақасини қайта расмийлаштириш
31. Литсензияловчи орган билан литсензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи литсензия шартномаси оммавий оферта шаклида ЙИДХПга жойлаштирилади ва ариза бериш жараёнида аксептланади.
32. Литсензиат — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда литсензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда литсензия/литсензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЙИДХП орқали литсензия/литсензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Литсензиат — жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)нинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда литсензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда литсензия/литсензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЙИДХП орқали литсензия/литсензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Литсензия/литсензия варақасини қайта расмийлаштирилгунга қадар литсензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган литсензия/литсензия варақаси асосида амалга оширади.
33. Литсензияловчи орган литсензия/литсензия варақасини қайта расмийлаштиришда литсензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Литсензияларни қайта расмийлаштириш тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда литсензия/литсензия варақаларини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза литсензияловчи орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Литсензиялар/литсензия варақаларини қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг литсензия/литсензия варақасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
6-боб. Литсензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
34. Литсензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда литсензияловчи орган:
литсензия талаблари ва шартлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) ва юридик шахслар мурожаатлари асосида текширувлар ўтказади ёки литсензиат фаолияти хавф-таҳлил натижалари бўйича текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқади;
литсензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан литсензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида литсензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда литсензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёхуд уларни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқаради ва/ёки судга мурожаат қилади;
автомобил транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини литсензия/литсензия варақаларисиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда суд органларига юборади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling