Ўқитувчи М.Қосимов Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари
Download 1.72 Mb.
|
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-боб. Давлат божи тўлаш тартиби
- 10-боб. Якунловчи қоидалар
8-боб. Литсензиялар реестри
39. Литсензияловчи орган белгиланган тартибда литсензиялар реестрини юритади. Литсензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак: юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) — юк ташишни амалга ошириш бўйича литсензиат учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи; литсензия ва литсензия варақасининг берилган санаси ва тартиб рақами; литсензия варақасининг амал қилиш муддати; автотранспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхатидан ўтказилган рақами; фаолият турига берилган литсензиялар тўғрисидаги маълумотлар; литсензия/литсензия варақаларини қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси; литсензия/литсензия варақаларининг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси; литсензия/литсензия варақаларнинг бекор қилишнинг асослари ва санаси. 40. Литсензия/литсензия варақаларининг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар литсензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади. 9-боб. Давлат божи тўлаш тартиби 41. Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга литсензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божининг тақсимланиши ҳамда қайси мақсадларда ишлатилиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Автотранспорт воситалари сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи ҳар бир литсензия варақаси учун қўшимча равишда ундирилади. Автотранспорт воситасининг юк кўтариш ёки йўловчи сиғими кўпайиши муносабати билан литсензия варақасини қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди. 10-боб. Якунловчи қоидалар 42. Давлат хизматлари марказлари ва литсензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди. 43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЙИДХП орқали, доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради. 44. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин. 45. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини литсезиялаш жараёнига ахборот-коммуникатсия технологияларини қўллаган ҳолда литсензия ва литсензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш СХЕМАСИ
Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling