522
Халқаро савдо миллий давлатларнинг пайдо бўлиши
билан улар
орасидаги иқтисодий ва сиѐсий алоқаларнинг ифодаси сифатида қадимдан
амал қилиб келган бўлсада, бу ҳали жаҳон бозори
мавжудлигини англатмас
эди. Жаҳон бозори фақат йирик машиналашган саноатнинг пайдо бўлиши
билан дастлаб бир қатор мамлакатлар ўртасида
вужудга келиб, ХХ
асрнинг
бошларида жаҳоннинг барча мамлакатларини қамраб олди.
Алоҳида мамлакатлар миллий бозори ҳамда жаҳон бозори фарқланади.
Жаҳон бозори бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.
Агар миллий бозорда
товарлар ҳаракати иқтисодий омиллар (ишлаб чиқариш алоқалари, транспорт,
хомашѐ, меҳнат ресурслари ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлса, товарларнинг жаҳон
бозорига бу омиллардан ташқари алоҳида давлатларнинг ташқи иқтисодий
сиѐсати аҳамиятли таъсир кўрсатади.
Миллий хўжаликлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар
негизида
шаклланган жаҳон хўжалиги асосида халқаро меҳнат тақсимоти ѐтади.
Халқаро меҳнат тақсимоти алоҳида мамлакатларнинг товар ва
хизматларнинг
маълум
Do'stlaringiz bilan baham: