Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

турларини 
ишлаб 
чиқариш 
бўйича 
ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай 
ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган 
халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади. 
Дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши 
асосан табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган эди. Бинобарин, 
фақат саноат тўнтаришидан кейин, яъни ишлаб чиқарувчи кучлар 
байналминал хусусият касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига 
ўсиб чиқа бошлагач, уларнинг негизида барқарор меҳнат тақсимоти ва жаҳон 
бозори таркиб топади. Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли 
ижтимоий тизимларни ўз ичига олувчи умумжаҳон хўжалиги доирасида 
ривожланмоқда. 
Халқаро меҳнат тақсимоти ва айирбошлашда қатнашаѐтган мамлакатлар 
бир хил шароитда эмас. Бу ҳол уларнинг турли географик аҳволи, табиий 
ресурсларининг таркиби ва миқдори, ривожланиш кўлами, даражаси ва 
иқтисодиѐтининг тузилиши, ички бозорнинг ҳажми билан белгиланади. 
Ана шу фарқлар сабабли айрим мамлакатларда бир хил товарларни 
ишлаб чиқаришдаги харажатлар даражаси ҳам турлича бўлади. Шунинг учун 
ҳар бир мамлакат ўзи нисбатан қулайроқ, камроқ харажат билан ишлаб 
чиқарадиган товарларни бошқа мамлакатларга сотишга ҳаракат қилади. 
Аксинча, ишлаб чиқариш нисбатан кўпроқ харажат талаб қиладиган ѐки 
табиий ва бошқа шароитларга кўра умуман ишлаб чиқариб бўлмайдиган 
товарларни жаҳон бозоридан сотиб олишга интилади. 
Товарлар 
мамлакатлар 
ўртасида 
жаҳон 
нархлари 
асосида 
айирбошланади. Улар байналминал қийматга асосланади. Бунинг маъноси 
шуки, ижтимоий зарурий байналминал меҳнат сарфлари жаҳон бозорида 
эътироф қилинади. Умуман олганда, жаҳон нархларининг ташкил топиши 
одатда соф ҳолда амалга ошмайди. Байналминал қийматнинг ҳосил бўлишига 
тўсқинлик қилувчи махсус омиллар жаҳон нархларига таъсир қилади. Ташқи 
савдо ва валюта чекловлари, валюталар қийматининг ўзгариб туриши, халқаро 


523 
монополиялар сиѐсати, биржадаги чайқовчиликлар ва ҳоказолар шулар 
жумласидандир. Шу сабабли айрим мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги 
рақобатлашув қобилиятидаги фарқлар, пировард натижада меҳнат 
унумдорлигининг миллий даражадаги фарқларини акс эттиради. 
Ривожланган мамлакатларда кейинги ўн йилликларда янги технологик 
асосларга ўтиш жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши билан бирга борди. 
Такрор ишлаб чиқариш жараѐнларининг байналминаллашуви ўзининг ҳар 
иккала шаклида: интеграцион (миллий хўжаликларнинг яқинлашуви, ўзаро 
мослашуви орқали) ва трансмиллий (халқаро ишлаб чиқариш 
мажмуасининг тузилиши орқали) шаклларида кучаяди. Жумладан, бутун 
дунѐда минтақавий давлатлараро иқтисодий интеграциянинг қарор топиш 
тамойили кузатилади. Хусусан, ривожланган Европа интеграцион 
ҳамжамияти (ЕИ) доирасида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин 
ҳаракати амалга оширилади. Шимолий Америка умумий иқтисодий 
ҳамкорлиги АҚШ, Канада ва Мексика иқтисодиѐтининг интеграциясини 
кўзда тутади. Давлатлараро интеграциянинг кучайиши жанубий-шарқий 
Осиѐ, Ўрта Осиѐ, араб дунѐси, Африка ва Марказий Америка мамлакатлари 
учун ҳам хусусиятли бўлмоқда. 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling