Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
Биринчидан, қишлоқ хўжалик корхонасининг у ёки бу соҳасига бевосита алоқадор асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммаси мос равишдаги «Деҳқончилик» ва «Чорвачилик» счётларига олиб борилади. Бунда ушбу соҳа харажатларига олиб борилган эскириш суммасини ифодаловчи суммага асосий воситаларнинг мос равишдаги гуруҳлари бўйича эскириши ҳисоби учун мўлжалланган счётлар (0210-0290) кредитланади.
Иккинчидан, қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳар иккала ишлаб чиқариш соҳасига ҳамда сотиш жараёнига хизмат қилувчи асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси дастлаб 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида тўпланади. Шундан сўнг, ҳисоб сиёсатида кўрсатилган тартиб-қоидаларга, масалан асосий воситаларни алоҳида олинган соҳаларга кўрсатган хизматларига кетган вақтига кўра жами ҳисобланган эскириш суммаси мос равишда «Деҳқончилик», «Чорвачилик», «Давр харажатлари» счётларига олиб борилади. Учинчидан, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳар бир соҳаси бўйича «Деҳқончилик» ва «Чорвачилик» счётларига олиб борилган амортизация суммалари уларда этиштирилган маҳсулотларнинг турлари ўртасида таннархни калькуляция қилишга асос қилиб олинган тартиб-қоидаларга кўра тақсимлаб чиқилади. Масалан, «Деҳқончилик» харажатларига олиб борилган амортизация харажатлари пахта, бошоқли дон, полиз экинлари ва бошқа шу каби маҳсулотлар ўртасида бўлиб чиқилади. Худди шундай тартибда чорвачилик соҳасига тўғри келувчи амортизация харажатлари бу соҳада этиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, масалан, гўшт, сут, тухум, жун ва шу кабилар ўртасида тақсимланади. Умумишлаб чиқариш харажатларига киритилган амортизация ажратмалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: Дебет 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» Кредит 0200 «Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар». Ҳисобланган ва умумхўжалик харажатларига киритилган амортизация харажатларининг мос равишда тегишли ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари харажатларига тақсимот асосида киритилишига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling