Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet2/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Турларига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари фермер хўжаликларига, деҳқон-фермер хўжаликларига, ширкат хўжаликларига, агрофирмаларга бўлинади.
Соҳасига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари деҳқончилик ва чорвачилик, шунингдек ушбу соҳаларнинг ҳар иккаласига ҳам доир бўлган корхоналарга бўлинади.
Ихтисослашганлигига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари деҳқончилик ва чорвачиликнинг турли йўналишидаги корхоналарга бўлинади. Масалан, чорвачилик соҳасидаги қишлоқ хўжалик корхоналари қорамолчилик, қўйчилик, йилқичилик, чўчқачилик, паррандачилик ва бошқа шу каби соҳаларга ихтисослашган. Деҳқончилик соҳасидаги қишлоқ хўжалик корхоналари боғдорчилик, ғаллачилик, тамакичилик ва бошқа йўналишлардаги хўжаликларга бўлинади. Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалигининг у ёки бу соҳасига, шунингдек аралаш соҳаларга доир корхоналар ҳисобланади.
Ходимларининг сонига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари микрофирмалар, кичик корхоналар, ўрта ва йирик корхоналарга бўлинади. Республикамизнинг қонун ҳужжатларига кўра қишлоқ хўжалик тармоғида микрофирмалар тоифасига кирувчи корхоналар бўлиб ходимларининг сони 20 тагача бўлган, кичик корхоналар бўлиб ходимларининг сони 50 тагача бўлган корхоналар ҳисобланади. Ўрта ва йирик қишлоқ хўжалик корхоналари ходимлари сонининг аниқ миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган.
Солиқ тўлаш режимига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари умумбелгиланган ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи корхоналарга бўлинади. Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда уларни қайта ишловчи қишлоқ хўжалик корхоналари фақат ягона ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар. Сотиб олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти, шунингдек савдо, воситачилик, хизмат кўпсатиш ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу фаолият турлари бўйича ходимларининг сонига қараб умумбелгиланган солиқлар ёки ихчамлаштирилган солиқ тўловини ҳам тўлайдилар.
Қишлоқ хўжалик қорхоналарида юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим объектлари бўлиб уларнинг фаолият турлари, хўжалик жараёнлари ва операциялари, маблағлар, маблағларни ташкил топиш манбалари, даромад, харажат, фойда ва зарарлар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолияти асосий ва асосий бўлмаган фаолият турларига бўлинади. Уларнинг асосий фаолиятига бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ фаолият, асосий бўлмаган фаолиятига эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга бевосита алоқаси бўлмаган молиявий, инвестиция ва бошқа фаолият турлари киради.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича фаолияти икки турга – деҳқончилик ва чорвачиликка бўлинади. Ушбу фаолият турлари махсус лицензия талаб қилмайдиган фаолият ҳисобланади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling