Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
Деҳқончилик – бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар томонидан истеъмол қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган ўсимликлар, экинлар, хом-ашё ва материалларни етиштириш (ишлаб чиқиш) билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси.
Чорвачилик деганда маҳсулот ва насл берадиган барча жонли ҳайвонларни етиштириш билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси тушунилади. Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларининг бухгалтерия ҳисоби объектлари сифатидаги хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин. Биринчидан, деҳқончилик ва чорвачилик фаолиятлари турли жараёнлардан ташкил топади. Чунончи, деҳқончилик ўз ичига ерни шудгорлаш ва экишга тайёрлаш, уруғни экишга тайёрлаш, уруғлик қадаш, экинни парваришлаш (суғориш, яганалаш, чилпиш, дефолиация қилиш), ҳосилни териб олиш ва топшириш каби хўжалик ишларини бажаришни талаб қилади. Чорвачилик молларнинг туғилганлигидан (сотиб олинганлигидан) бошлаб, то уларни хўжалик балансида турган даври ичида парваришлаш, маҳсулот (насл) олиш, маҳсулотни топширишгача бўлган жуда ҳам хилма-хил бўлган хўжалик жараёнларини бажаришни тақозо этади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида юз бераётган ушбу жараёнлар сон ва сифат жиҳатдан турли ўлчов бирликларида ўз аксини бухгалтерия ҳисобида топади. Иккинчидан, деҳқончилик ва чорвачилик бошқа ишлаб чиқариш турларидан ўзларининг давомийлиги, шунингдек мавсумийлиги билан фарқ қилади. Мисол учун пахтани етиштириш фаолияти ерни экишга тайёрлашдан тортиб, то ҳосилни йиғиштириб олгунга қадар камида 7-8 ой мобайнида олиб борилади. Бузоқни катта она моллар таркибига ўтказиш унинг биринчи туғишига етиб келганигача қадар бўлган даврни (одатда, камида икки-уч йил) ўз ичига олади, хўкизчани катта моллар таркибига ўтказиш энг камида 18 ой ёки 1,5 йил давом этади. Демак, деҳқончилик ва чорвачиликнинг давомийлик характерига эга бўлишлиги уларга қилинаётган сарфларни ва олинадиган маҳсулотлар даврларини бир-бирига мос эмаслигини кўрсатади. Чунончи, маҳсулотни этиштиришга кетадиган жонли ва буюмлашган меҳнат сарфлари тўхтовсиз, бутун йил мобайнида давом этади, ҳосилни йиғиштириб олиш эса йилнинг маълум даврига тўғри келади. Бу ўз навбатида деҳқончилик ва чорвачиликда тугалланмаган ишлаб чиқариш жараёнини ҳисобот йили ойлари бўйича, шунингдек келгуси давр учун узлуксиз ҳисобга олиб бориш заруратини туғдиради. Аксарият қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштиришнинг мавсумий характерга эга бўлиши меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан нотекис фойдаланишга, шунингдек мавсумий заҳираларни яратишни зарурат қилиб қўяди. Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling