Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
Учинчидан, қишлоқ хўжалик корхоналарида этиштирилган маҳсулотлар асосий ва қўшимча маҳсулотларга бўлинади. Таннархни калькуляция қилиш объекти бўлиб асосий маҳсулот ҳисобланади. Лекин қилинган харажатлар ҳам асосий, ҳам қўшимча маҳсулотга тегишли бўлади. Шу боис ҳам, харажатларни асосий ва қўшимча маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш, улар ҳар бирининг режа ва ҳақиқий таннархларини, кирим қийматини ва сотиш баҳоларини тўғри аниқлаш зарурати туғилади. Чунончи, бу ишлар ҳар бир маҳсулот тури бўйича индивидуал ёндашишни талаб қилади.
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалик корхоналарида этиштирилган маҳсулотлар мавсум давомида фақат режа таннархида кирим қилиб борилади. Уларнинг ҳақиқий таннархи, эришилган молиявий натижалар фақат қишлоқ хўжалик тақвим йили тугагандан кейингина, бухгалтерия ҳисобида барча турдаги даромад ва харажатлар тўлиқ акс эттирилгандан сўнг аниқланади. Бешинчидан, этиштирилган маҳсулотларнинг тез бузилишга мойиллиги, махсус сақлаш жойларини талаб этиши, ишлатилиш мақсади ва бошқа жиҳатлари уларни турли усулларда кирим қилишни ва харидорларга жўнатишни тақозо этади. Масалан, терилган пахта бевосита даладан пахта пунктларига топширилади. Худди шундай тез бузиладиган мева-сабзавотлар, полиз экинлари, чорвачилик маҳсулотлари уларни қайта ишлаш корхоналарига бевосита даладан (фермалардан) юклатилади. Ғалла қишлоқ хўжалик корхонасининг омборларига ёки тўғридан-тўғри ғалла қабул тайёрлов корхоналарига топширилади. Тез бузилмайдиган мевалар, полиз экинлари, чорвачилик махсулотлари қишлоқ хўжалик корхоналарининг махсус сақлаш жойларига кирим қилинади. Олтинчидан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштириш қишлоқ хўжалик корхоналарида бу соҳа бўйича ихтисосликка эга бўлган мутахассислардан иборат бўлган меҳнат жамоаларини шакллантиришни шунингдек улар меҳнатига ҳақ тўлашни турли шаклларда ҳамда тизимларда ташкил этишни тақозо этади. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ўзига хос мутахассисларига агрономлар, зоотехниклар, ветеринарлар, мироблар, чўпонлар, сут соғувчилар, тракторчилар, ишчилар ва бошқалар киради. Қишлоқ хўжалиги асосан жамоа меҳнатига таянади. Шу боис ҳам бу тармоқ корхоналарида меҳнат ва унга ҳақ тўлашнинг бригада шакли кенг қўлланилади. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ишлаб чиқариш тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқнинг хусусиятлари қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳам белгилайди. Шу боис ҳам, қишлоқ хўжалигига мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби махсус фан сифатида ўрганилади. Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари ушбу тармоқ корхоналарида умумбелгиланган ҳамда тармоқ аҳамиятига эга бўлган тартиб-қоидаларга асосланган ҳисоб сиёсатини шакллантиришни, шунингдек ушбу ҳисоб сиёсатига қатъий амал қилиш вазифасини қўяди. Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling