Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet6/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
4 қисм

МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Қишлоқ хўжалиги
Фермер хўжалиги
Деҳқон-фермер хўжалиги
Деҳқончилик
Деҳқончилик жараёни
Чорвачилик
Чорвачилик жараёни
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг ҳисоб сиёсати


Текшириш учун саволлар:
Қишлоқ хўжалик корхоналари қишлоқ хўжалик маҳсулотларнни етиштириш бўйича нечта турга бўлинади?
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳисоб сиёсати қандай юритилади?
Фермер хўжалигида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли нечта шакллари бўйича юритиш мумкин?
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари?


14-МАВЗУ: QISHLOQ XO‘JALIK KORXONALARIDA ASOSIY VOSITALAR ҲАМДА ISHLAB CHIQARISH ZAHIRALARI HISOBINING XUSUSIYATLARI


Режа:

  1. Qishloq xo‘jalik korxonalarida asosiy vositalar harakatini hujjatlashtirish ҳамда asosiy podani shakllantirish va ular kirimining hisobi.

  2. Qishloq xo‘jalik korxonalarida asosiy vositalarga eskirish hisoblashning xususiyatlari va hisobi.

  3. Qishloq xo‘jalik korxonalarida ishlab chiqarish zahiralari harakatini hujjatlashtirish va ularning ombor hisobi.

  4. Ishlab chiqarish zahiralarining sintetik hisobi ҳамда ўstirishdagi va boquvdagi mollarning hisobi.

1. Qishloq xo‘jalik korxonalarida asosiy vositalar harakatini hujjatlashtirish ҳамда asosiy podani shakllantirish va ular kirimining hisobi.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларни таснифлаш, тавсифлаш, баҳолаш ҳамда ҳисобини юритиш халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун белгиланган умумий тартибларга асосланади. Шу билан бирга асосий воситаларнинг ўзига хос таркиби, уларнинг мақсади, ишлатилиши ва бошқа жиҳатлари улар ҳисобида айрим ўзига хос хусусиятлар мавжудлигидан дарак беради. Бу хусусиятлар қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар ҳисобига ўзига хос вазифаларни ҳам юклайди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар ҳисобининг вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • асосий воситаларни бошқарув, назорат, ҳисоб ва ҳисобот талабларидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратиш, ҳар бир гуруҳга бўйича унга кирувчи асосий воситалар таркибини аниқ белгилаш;

  • кирим қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, тикланган қиймати ва қолдиқ қийматини аниқ ҳисоб-китоб қилиш;

  • асосий воситалар характига доир операцияларни тўғри ва ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш;

  • асосий воситалар эскириши, уларга доир кейинги сарфларни мазмун ва моҳиятидан келиб чиқиб тегишли счётларда ҳисобга олиш;

  • асосий воситалар ҳолати ва ҳаракатини ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс эттиришг;

  • асосий воситаларнинг мавжудлиги ва бутлигини таъминлаш, самарали фойдаланишни назорат қилиш мақсадида уларни белгиланган муддатларда инвентаризация қилиш;

  • яроқсиз ҳолга келган, самара бермайдиган асосий воситаларни ўз вақтида ҳисобдан чиқариш ва бошқалар.

Қишлоқ хўжалик корхоналарида барча асосий воситаларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:


  1. Download 170.27 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling