Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 4890 «Бошқа дебиторлик қарз» Кредит


Download 170.27 Kb.
bet9/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Дебет 4890 «Бошқа дебиторлик қарз»
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими»
Суғурта тўловининг келиб тушишига:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 4890 «Бошқа дебиторлик қарз»
Қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан олиб бориладиган капитал инвестицияларнинг муҳим турларидан бири бўлиб асосий подани шакллантиришга қилинган капитал сарфлар ҳисобланади.
Асосий подани шакллантиришга капитал инвестициялар деганда молларни ёш ҳайвонлар гуруҳидан катта ҳайвонлар гуруҳига ўтказишгача уларни ўстириш ва парваришлашга қилинган харажатлар, шунингдек катта ҳайвонларни четдан харид қилиш, ташиб келтириш ва бу билан боғлиқ барча бошқа харажатларнинг мажмуаси тушунилади.
Асосий подани шакллантиришга йўналтирилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби 0840 «Асосий подани шакллантириш» счётида юритилади. Ушбу счётда, чунончи, қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади:
-асосий подага ўтказиладиган хўжаликдаги ёш маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларни ўстириш бўйича харажатлар;
-асосий пода учун харид қилинган катта ёшдаги ва ишчи ҳайвонларнинг сотиб олиш қиймати;
-ҳайвонларни етказиб келиш билан боғлиқ сарфлар;
-бошқа шахслардан текинга олинган катта ёшдаги ҳайвонларни хўжаликка олиб келиш билан боғлиқ сарфлар.
Ёш ҳайвонлар асосий подага ўтқазилгунга қадар 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар» счётида ҳисобга олинади. Ҳисобот даврида уларни асосий подага ўтказиш ҳақиқий вазнига кўра режа таннархи бўйича амалга оширилади Ўстиришдаги ва боқувдаги молларни асосий подага ўтказиш махсус далолатнома билан расмийлаштирилади. Тузилган далолатнома асосида бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 0840 «Асосий подани шакллантириш»
Кредит 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Бир пайтнинг ўзида асосий подага ўтқазилган ёш моллар мос равишда уларнинг гуруҳларига қараб ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:

  • ишчи ҳайвонлар гуруҳига ўтқазилган молларга:

Дебет 0170 «Ишчи ҳайвонлари»

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling