Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet17/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67
Bog'liq
4 қисм

2.Ҳайвонларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш далолатномаси (97-шакл). Бу ҳужжат корхона раҳбари томонидан тузилган комиссия томонидан тузилади. Унда бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтказилган ҳайвон тури, вазни, қайси гуруҳдан қайси гуруҳга ўтказилганлиги, кимга биркитилганлиги кўрсатилади.
3.Моллар вазнини тортиш қайдномаси (98-шакл). Ушбу ҳужжат ҳар ой охирида тузилади ва унда ҳар бир ҳайвоннинг ой боши ва ой охиридаги вазни асосида ўсган вазн аниқланади.
4.Моллар ва паррандаларни жўнатиш-қабул қилиш товар-транспорт накладнойи (1-к/х(чор)). Бу хужжатга асосан харидор ва буюртмачиларга сотилган ҳайвонлар ҳисобга олиниб, жўнатилган моллар бош сони, тирик вазни ва бошқа маълумотлар акс эттирилади.
5 Моллар ва паррандаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (100-шакл). Ушбу ҳужжат моллар сўйилганда, касаллиги туфайли нобуд бўлганда тузилади, унда молларнинг ҳисобдан чиқиш сабаблари кўрсатилади.
6. Счет-фактура. Бу ҳужжат ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг четдан сотиб олиниши ва четга сотилишида тузилади. Наслдор бўлган ёш моллар бўйича счёт фактураларга уларнинг «наслдорлик гувоҳномаси” илова қилинади.
7.Суткалик ёш паррандаларнинг чиқиши ва саралаш далолатномаси (106-шакл). Ихтисослашган хўжаликларда инкубациядан чиққан жўжа ва бошқа паррандаларни ҳисобга олишда тузилади.
Чорвалик фермаларида ўстиришдаги ва боқувдаги молларни хисобга олиш дафтари (34-шакл) юритилади. Ушбу дафтарда юқорида номлари келтирилган ҳужжатлар асосида ҳайвон ва паррандалар таркибидаги ўзгаришлар ҳисоби юритилади. Ҳар ойнинг охирида дафтардаги маълумотлар жамланади улар асосда “Моллар ва паррандалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот” (102-шакл) тузилади. Ушбу ҳисобот икки нусхада тузилиб, бир нусхаси фермада, иккинчи нусхаси бошланғич ҳужжатлар илова қилинган ҳолда бухгалтерияга топширилади.
Ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг, чунончи қорамол, чўчқа, ишчи ҳайвонлар, қўй ва эчкиларнинг болалари, боқувга қўйилган ҳайвонлар, асосий подадан брак қилиниб бурдоқига қўйилган ҳайвонлар, паррандалар, ёввойи ҳайвонлар, қуёнлар, асалари оилалари ва бошқа ҳайвонларнинг ҳисоби 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар» счётида олиб борилади. Ушбу ҳайвонларнинг сақлаш харажатлари 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётлар тизимининг “Чорвачилик” счётида ҳисобга олиб борилади.
1110 “Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар” счётида уларнинг ҳаракати қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади.
*маҳсулдор ҳайвонлардан олинган насл ёкиуларнинг ўсган вазни суммасига

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling