Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига мўлжалланган асосий воситалар


Download 170.27 Kb.
bet7/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67
Bog'liq
4 қисм

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига мўлжалланган асосий воситалар – омборлар, шийпонлар, машина ва асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникаси, транспорт воситалари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, хўжалик инвентарлари;

  • қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига мўлжалланмаган асосий воситалармаъмурият биноси, офис мебели ва жиҳозлари, компьютерлар, бошқарувга хизмат қиладиган енгил автомобиллар, ижтимоий-маданий соҳа объектлари ва бошқалар.

    Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларни гуруҳлашда ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар алоҳида гуруҳга ажратилади. Ушбу гуруҳга ишчи кучи сифатида ишлатиладиган ҳамда маҳсулдор ҳайвонлар (от, туя, хўкиз, таналар, эшаклар, она моллар) киради. Бу гуруҳга кирувчи асосий воситаларнинг ҳисоби махсус 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» счётида юритилади. Қолган гуруҳга кирувчи асосий воситаларнинг ҳисоби, барча тармоқлардаги сингари, 21-сон БҲМСда назарда тутилган мос равишдаги счётларда олиб борилади.
    Қишлоқ хўжалик ташкилотларида асосий воситалар қийматини баҳолаш 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида асосий воситаларнинг ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг бошланғич қиймати ҳисобланади. Бухгалтерия балансида асосий воситалар уларнинг қолдиқ қийматида акс эттирилади.
    Ўз хўжалигида боқилган, шунингдек четдан харид қилинган маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларни асосий воситаларга кирим қилишда бошланғич қиймат бўлиб уларни парваришлашга (сотиб олиш)га кетган жами харажатларнинг биргаликда олинган қиймати (таннархи) ҳисобланади.
    Асосий воситалар таркибига киритиладиган кўп йиллик экинлар (мевали боғлар, токзорлар, чой плантациялари, ихота ўрмонлари ва шу кабилар)нинг бошланғич қиймати, уларнинг ёшидан қатъий назар, ниҳоллар қиймати ҳамда ниҳолларни экиш, парвариш қилиш ва ўстиришга сарфланган харажатлардан ташкил топади.
    Ерларни яхшилашга йўлланган капитал қўйилмалар, чунончи, ботқоқ ерларни қуритиш, шўрни қувишга қилинган инвестициялар жорий йилда сарфланган тегишли харажатларнинг ҳақиқий миқдори бўйича баҳоланади.
    Қишлоқ хўжалик корхоналарида бошқа турдаги асосий воситаларнинг бошланғич қиймати умумбелгиланган тартибларга кўра аниқланади.
    Кирим қилинган асосий воситаларга улар бўйича якка тартибда ёки гуруҳ бўйича юритиладиган ҳисоб карточкалари (китоби) очилади. Ушбу ҳисоб карточкалари (китоби) асосий воситаларнинг қишлоқ хўжалик корхоналарида фойдали хизмат муддати давомида сақланади. Уларга асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, эскириши ва қолдиқ қийматини ўзгаришига доир, шунингдек жорий ва капитал таъмирланишига оид маълумотлар ёзиб борилади.
    Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларнинг кирими ва чиқимини расмийлаштиришда давлат органлари томонидан тасдиқланган бошланғич ҳужжатларнинг намунавий шаклларидан фойдаланилади. Чунончи, янги қурилишдан олинган асосий воситалар, ёрдамчи хўжаликлардан олинган кўп йиллик ўсимликларнинг ниҳоллари қабул қилиш-топшириш далолатномалари билан расмийлаштирилади.
    Молларни бир гуруҳидан иккинчи гуруҳга ўтқазишга «Гуруҳдан гуруҳга ўтказиш далолатномаси» тузилади.
    Таъминотчилардан нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан сотиб олинган асосий воситалар счёт- фактуралар асосида кирим қилинади.
    Чорва молларини, кўп йиллик ўсимликларни аҳолидан бозорларда нақд пулга сотиб олиш кирим квитанциялари билан расмийлаштирилади. Уларнинг сотиб олиш баҳолари бозорлар маъмуриятининг ўртача баҳолар тўғрисидаги маълумотномалари билан тасдиқланади.
    Қишлоқ хўжалик корхоналарига асосий воситаларни таъсисчилардан кирим қилиниши таъсис шартномаларида кўрсатилган баҳоларда амалга оширилади ва счёт-фактуралар билан расмийлаштирилади.
    Бошқа жисмоний ва юридик шахслардан бепул олинган асосий воситалар шартномаларда кўрсатилган баҳоларда счёт-фактуралар асосида кирим қилинади.
    Барча кирим қилинган асосий воситалар тегишли моддий жавогар шахсларга бириктирилади. Моддий жавобгар шахслар бўлиб бригадирлар, ферма мудирлари, чўпонлар, шийпон мудирлари, омбор мудирлари ва бошқа масъул шахслар ҳисобланади.
    Қишлоқ хўжалик корхоналарига кирим қилинган асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби 0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида уларнинг алоҳида гуруҳлари учун очилган счётларда юритилади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ушбу счётларни юритиш тартиби биринчи бўлимда қурилиш ташкилотлари мисолида келтирилган тартибга тўлиқ ўхшайди.
    Қишлоқ хўжалик корхоналари балансидан асосий воситалар турли сабабларга кўра чиқарилиши мумкин. Чунончи, уларни балансдан чиқариш тўлиқ эскирганлиги, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганлиги, табиий офат, касаллиги ва бошқа сабабларга кўра ўлганлиги, катта ёшли маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларни бракка чиқариш, боқувдаги моллар таркибига ўтқазиш, шунингдек асосий воситаларни сотиш натижасида содир бўлиши мумкин.
    Асосий воситаларни фойдаланишга яроқсизлигини аниқлаш ҳамда уларни ҳисобдан чиқаришни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш мақсадларида махсус комиссиялар тузилади. Яроқсиз ҳолатга келган асосий воситалар тугатиш ва ҳисобдан чиқариш далолатномалари асосида балансдан чиқарилади.
    Асосий воситаларни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиш, бепул бериш, таъсис бадали сифатида киритиш счёт-фактура билан расмийлаштирилади.
    Асосий воситаларни балансдан чиқаришга доир операциялар ҳисоби биринчи бўлимда қурилиш ташкилотлари мисолида кўриб чиқилган тартибларга тўлиқ ўхшайди. Сотилган асосий воситаларнинг сотиш қиймати уларнинг қолдиқ қийматига мос келмаган ҳолларда олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар) аниқланади. Олинган фойда 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётида, кўрилган зарар эса 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида ҳисобга олинади.
    Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалик техникалари, чунончи қиммат турувчи хориждан олинган комбайнлар, тракторлар, шунингдек кўп йиллик мевали боғлар, токзорлар узоқ муддатли ижарага бериш йўли билан ҳам сотилмоқда ва ҳисобдан чиқарилмоқда. Ушбу операциялар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади (14.1-жадвал).

    Download 170.27 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling