Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» Кредит
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 6310 «Олинган бўнаклар». Тайёрлов ва қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш счёт-фактуралар ва уларга илова қилинадиган қабул қилиш-топшириш далолатномалари, товар-транспорт наклоднойлари ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган даромадга қуйидагича бухгалтерия ҳисоби берилади: Дебет 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар» Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар». Шундан сўнг, дастлаб, харидорлардан олинган бўнаклар суммаси ёпилади ва унга қуйидаги ёзув берилади: Дебет 6310 «Олинган бўнаклар». Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар» Харидорлардан охирги ҳисоб-китоблар бўйича қарзларнинг келиб тушишига қуйидагича ёзув қилинади: Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар» Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бозорларда аҳолига сотиш, одатда, бириктирилган масъул моддий жавобгар шахслар (масалан, омбор мудирлари) томонидан амалга оширилади. Ушбу моддий жавобгар шахслар томонидан бозорларда аҳолига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нақд пулга сотишдан олинган даромад кассага кирим қилинади. Касса кирим ордери асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нақд сотишдан олинган даромад суммасига қуйидагича ёзув қилинади: Дебет 5010 «Кассадаги пул маблағлари» Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар». Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз ходимларига меҳнат ҳақи учун тўлаш сотишдан олинган даромад ҳисобланади ва унга қуйидагича ёзув қилинади: Дебет 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича қарз» Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар». Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошқа юридик шахсларга таъсис бадали сифатида киритилишига таъсис шартномалари ва счёт-фактуралар асосида қуйидаги ёзув қилинади: Дебет 0600 «Молиявий инвестициялар» Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар». Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошқа юридик шахсларга бепул хайрия сифатида берилишига тузилган шартномалар ҳамда счёт-фактуралар асосида қуйидаги ёзувлар қилинади: а) бепул берилган маҳсулотлар қийматига Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling