Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


*меҳнат ҳимояси ва техника хавфсизлиги харажатлари


Download 170.27 Kb.
bet41/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67
Bog'liq
4 қисм

*меҳнат ҳимояси ва техника хавфсизлиги харажатлари - бу гуруҳга деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида меҳнат ҳимояси ва техника хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларга сарфланадиган харажатлар киритилади;
*хўжалик инвентарлари ва буюмларига доир харажатлар – бу гуруҳга деҳқончилик ва чорвачилик соҳаси ходимларига берилган махсус кийимлар, пойафзал, инвентарлар, ишлатилган ветприборлар, дори-дармонлар ва бошқа хўжалик буюмлари қиймати киритилади;
*асосий воситалар амортизацияси ва уларни сақлаш харажатлари» - бу гуруҳга умумишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситаларга ҳисобланган амортизация ажратмалари, уларни сақлаш, таъмирлаш, бино ва иншоатларни иситиш, ёритиш, тозалаш харажатлари киритилади;
*дала шийпонларини сақлаш ва ишчиларни овқатлантириш харажатлари» - бу гуруҳга деҳқончилик тармоғига мўлжалланган далаларда жойлашган шийпонлар, палаткалар, вақтинчалик нотитул иншоатларни сақлаш, улардаги асосий воситаларга қилинган амортизация ажратмалари, жорий ва капитал таъмирлаш, ишчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш харажатлари киритилади;
*бошқа умумишлаб чиқариш харажатлари – умумхўжалик мақсадидаги асосий воситаларни ижарага олиш, уларни суғурта қилиш, ўсимликларни ва молларни карантин қилиш ва бошқа умумишлаб чиқаришга доир тадбирларга сарфланган харажатлар киритилади.
Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қишлоқ хўжалик корхонасининг ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари ҳар ойда «Умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисобот» (18в-шакл) тузадилар ва уни бухгалтерияга топширадилар. Ушбу ҳисоботда белгиланган моддалар кесимида ҳисобот ойда ва йил бошидан бошлаб қилинган харажатлар аск эттирилади. Йил бошидан бошлаб қилинган жами харажатлар суммаси ҳисоботнинг олдинги давр ва ҳисобот ойи маълумотларини жамлаш йўли билан аниқланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ҳисоби 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида юритилади. Ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибга кўра қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу счётлар тизимида қуйидаги счётларни очишлари мумкин: 2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520 «Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари». Ушбу актив счётларнинг дебетида номлари юқорида зикр этилган моддалар бўйича ҳақиқатда сарфланган харажатлар тўпланади. Бу счётларнинг кредитида умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Агар умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ҳисобот даврлари (ой, чорак, йил) мобайнида режа таннархда юритилса, у ҳолда 2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520 «Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларининг кредитида харажатлар тақсимоти режа таннархида ҳисобдан чиқариб борилади ва йилнинг охирида ҳақиқий харажатлар аниқ бўлгач, калькуляция фарқи «қизил ёзув» ёки «қўшимча ёзув» усулларига мувофиқ ушбу счётларнинг кредитида акс эттирилади.
2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520 «Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларининг аналитик ҳисоби қишлоқ хўжалиги корхонаси тармоқларининг таркибий бўлинмалари (бригадалар, фермалар) бўйича 10 г ва 10 д қайдномаларда юритилади. Ушбу қайдномаларга ёзувлар таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган «Умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисобот» (18в-шакл) маълумотлари асосида амалга оширилади. Ушбу счётларнинг кредитида бўлинмалар бўйича акс эттирилган маълумотлар 10/2 журнал-ордерга ўтказилади.
2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520 «Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларининг дебетида юқорида келтирилган харажат моддаларига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида қуйидиги ёзувлар қилинади:

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling