Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet42/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Дебет 2510-2520 Кредит 1010-1090 - материал харажатларига;
Дебет 2510-2520 Кредит 6710 - меҳнат ҳақи харажатларига;
Дебет 2510-2520 Кредит 6520 - ижтимоий суғурта харажатларига;
Дебет 2510-2520 Кредит 6510 - суғурталаш харажатларига;
Дебет 2510-2520 Кредит 6010,6990 - иш, хизмат харажатларига;
Дебет 2510-2520 Кредит 2310- ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари-
нинг ҳисобдан чиқарилишига.
2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520 «Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларининг дебетида тўпланган харажатлар қишлоқ хўжалик корхоналарида қабул қилинган тартибларга кўра ва мезонларга (масалан, ишловчи ходимлар иш ҳақларининг ҳиссаси, етиштирилган маҳсулотларни сотиш баҳоларидаги қийматининг ҳиссаси, ер майдонларининг ҳиссаси ва бошқалар) асосан тақсимланади.
Қишлоқ хўжалик корхонасининг алоҳида тармоқларига доир умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидагича тақсимланади:
*деҳқончилик тармоғида – умумхўжалик харажатлари бригадалар бўйича тақсмланади ва ҳисоб объектлари (алоҳида олинган деҳқончилик маҳсулотлари ёки маҳсулот гуруҳлари) таннархига олиб борилади;
*чорвачилик тармоғида - умумхўжалик харажатлари фермалар бўйича тақсимланади ва ҳисоб объектлари (алоҳида олинган чорвачилик маҳсулотлари ёки маҳсулот гуруҳлари) таннархига олиб борилади.
Умумишлаб чиқариш харажатларининг тегишли харажатлар счётларига олиб борилишига қуйидагича ёзувлар қилинади:
а) асосий ишлаб чиқариш счётларига олиб борилганда:
Дебет 2010 (тегишли счётлар) Кредит 2510,2520 (тегишли счётлар);
б)капитал қурилиш счётларига олиб борилганда:
Дебет 0810,0890 Кредит 2510,2520 (тегишли счётлар);
в)давр харажатлари счётларига олиб борилганда:
Дебет 9410,9420 Кредит 2510, 2520 (тегишли счётлар).
Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шаклида ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби махсус «Умумишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларини ҳисобга олиш қайдномаси»да юритилади.



Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling