Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
Дебет 9910 «Молиявий натижа»
Кредит 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». Ҳисобот даврида кўрилган жами зарарнинг ёпилишига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Дебет 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». Кредит 9910 «Молиявий натижа» Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси қишлоқ хўжалик корхонаси пайчилари йиғилиши қарорига асосан улар ўртасида тақсимланиши, шунингдек ўтган йилларнинг фойдаси таркибида корхонада қолдирилиши мумкин. Ушбу хўжалик операциялари ҳисобда қуйидагича акс эттирилади. а) ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдасини пайчилар ўртасида тақсимланишига: Дебет 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». Кредит 6610 «Таъсисчиларга дивидендлар бўйича қарз». б) ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдасини ўтган йиллар фойдасига киритилишига: Дебет 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». Кредит 8720 «Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». Ҳисобот йилининг жами зарари ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси, шунингдек резерв капитали эвазига қопланиши мумкин: Ушбу хўжалик операциялари ҳисобда қуйидагича акс эттирилади. а) ҳисобот йилининг жами зарарининг ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан қопланишига: Дебет 8720 «Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». Кредит 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». б) ҳисобот йилининг жами зарарининг резерв капитали ҳисобидан қопланишига: Дебет 8820 «Резерв капитали». Кредит 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)». 2. Qishloq xo‘jalik korxonalarida soliqqa tortish bo‘yicha davlat siyosati va soliqlar bo‘yicha hisob-kitoblarning hisobi Давлатимизнинг солиқ сиёсатида белгиланган тартиб-қоидаларга кўра қишлоқ хўжалик корхоналари солиқ тўловчилар сифатида уч гуруҳга бўлинади: (1) ягона ер солиғини тўловчилар; (2) ягона солиқ тўловини тўловчилар; (3) умумбелгиланган солиқларни тўловчилар. Ушбу гуруҳларга кирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари, шунингдек улар тўлайдиган мос равишдаги солиқлар ўзининг объекти, солиқ ставкаси, ҳисоб-китоби, тўлаш тартиби ва бошқа жиҳатлари бўйича бир қанча хусусиятларга эга. Қуйида қишлоқ хўжалик корхоналари тўлайдиган солиқларни ҳисоб-китоб қилиш ва улар ҳисоби хусусиятларига тўхталамиз. Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling