Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


-жадвал «Саҳоват» фермер хўжалиги бўйича 2009 йил учун


Download 170.27 Kb.
bet52/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67
Bog'liq
4 қисм

16.1-жадвал
«Саҳоват» фермер хўжалиги бўйича 2009 йил учун
ягона ер солиғи ҳисоб-китоби





Кўрсаткич

Ер майдони, га

Ернинг қиймати, минг сўм

Сумма, минг сўмда

1 га учун

Жами

1

Жами ер майдони

242,4




Х







Шундан:













1.1.

Йўллар, ариқ ва зовурлар

17,0

Х

Х

х

1.2.

Экин ерлари майдони

43,4

947,2

41108,5




1.3.

Боғ участкалари майдони

83,0

462,3

38370,9




1.4.

Узумзорлар майдони

93,4

467,4

43655,2




1.5.

Кўп йиллик дарахтзорлар

1,3

947,2

1231,4




1.6.

Бўз ерлар

4,3

15,1

64,9




2

Жами солиққа тортиладиган ер участкалари (1- 1.1)

225,4




124430,9




3

Ягона ер солиғи ставкаси, %







3,5




4

Ягона ер солиғи суммаси










4355,1

5

Шундан:













5.1.

Солиқдан озод ерлар

176,4

Х

82026,1

2870,9

5.2.

Солиқ тўланадиган ерлар

49,0

Х

42404,8

1484,2

Юқоридаги 16.1-жадвалда келтирилган ягона ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даврининг 1 майигача тақдим этилади.


Йил давомида берилган ер участкалари учун ягона ер солиғи ер участкаси берилганидан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) тақдирда, ягона ер солиғини тўлаш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Ер участкасининг таркиби ва майдони йил давомида ўзгарган, шунингдек ягона ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугатилган) тақдирда, солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йилининг 1 декабригача ягона ер солиғининг аниқлик киритилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт.
Солиқ Кодески 369-моддасида белгиланган тартибга кўра ягона ер солиғини тўлаш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
*ҳисобот йилининг 1 июлигача - йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;
*ҳисобот йилининг 1 сентябригача - йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
*ҳисобот йилининг 1 декабригача - солиқнинг қолган суммаси.
Ягона ер солиғининг ҳисобланган суммасига ҳисоб-китоб асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар
Кредит 6410 «Бюджетга солиқлар бўйича қарзлар».
Мақсадли ишлатиш шарти билан тўловдан озод этилган ягона ер солиғи суммасига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет 6410 «Бюджетга солиқлар бўйича қарзлар»
Кредит 8840 «Солиқ имтиёзлари».
Ягона ер солиғининг бюджетга ўтказиб берилишига тўлов топшириқномаси асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет 6410 «Бюджетга солиқлар бўйича қарзлар»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти».


Ягона солиқ тўлови

Солиқ Кодексининг 362-моддасида белгиланган шартларга кўра ягона ер солиғини тўловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари мақомига мос келмайдиган, асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар тоифасига кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ягона солиқ тўловини тўловчилари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1245-сон қарорига биноан кичик корхоналар (ходимларининг сони 50 кишигача) ва микрофирмалар (ходимларининг сони 20 кишигача) тоифасига кирувчи асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар тоифасига кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари 6 % лик ставкада ягона солиқ тўловини тўлайдилар. Асосий фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турлари бўйича бу турдаги корхоналар алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда ягона солиқ тўловини белгиланган ставкаларда тўлашлари лозим.


Ягона солиқ тўловини тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналари ихтиёрий тарзда рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига навбатдаги чорак бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмай, янги барпо этилаётган микро ва кичик корхона мақомидаги қишлоқ хўжалик корхоналари эса фаолиятни амалга оширишни бошлашга қадар топшириладиган ариза асосида қўшилган қиймат солиғини тўлашлари мумкин. Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бош тортиш навбатдаги йил бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида навбатдаги йилнинг бошидангина амалга оширилади.
Ягона солиқ тўловини тўлаш объекти бўлиб қишлоқ хўжалик корхоналарининг барча фаолият турларидан олган ялпи тушуми ҳисобланади. Ягона солиқ тўлови суммаси ялпи тушум суммасини ушбу солиқнинг белгиланган меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Бунда, ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун ягона солиқ тўлови суммаси бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорига камаяди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ягона солиқ тўловига тортиладиган ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади:
1. Нақд пулга ва нақдсиз пулга сотилган маҳсулот, ьоварлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳажми.
2.Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар, чунончи:
а) ундирилган ёки қарздор эътироф этган жарималар, пенялар, неустойкалар ҳамда хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун бошқа жазо турлари;
б) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар даромадлари;
в) рента даромади, автотранспорт корхонаси ҳузуридаги ошхоналардан тушумлар, бошқа хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тушумлар;
г) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан даромадлар;
д) кредиторлик ва депонентлик қарзини қонун билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
е) товар-моддий бойликларини қўшимча баҳолаш;
ж) текин молиявий ёрдам, шу жумладан, текинга олинган мол-мулк;
з) қисқа муддатли ижарадан даромадлар;
и) илгари чиқариб ташланган харажатларни қоплаш тариқасида олинган даромадлардан ташқари бошқа операцион даромадлар;
3.Молиявий фаолиятдан даромадлар, чунончи:
а) олинган роялти ва капитал трансферти;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича даромадлар;
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан даромад (маржа);
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан даромадлар (мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо), бунда манфий курс фарқи суммаси мусбат курс фарқи суммасидан ошиб кетган ҳолда ошиб кетиш суммаси ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаётганда солиқ солинадиган базани камайтирмайди;
д) қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар;
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар;
4.Фавқулодда даромадлар.
Солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб чиқилаётганда қуйидагилар ялпи тушумдан чиқариб ташланади:
а) ихтёрий равишда ўз аризасига кўра қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи суммаси;
б) давлат субсидиялари суммаси;
в) давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар;
г) тўлов манбаида солиқ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (маълумотнома) мавжудлигида дивидендлар ва фоизлар.
Ягона солиқ тўлови ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-китобни топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счётида юритилади. Белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган ягона солиқ тўлови бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling