Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»,
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»,
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари»
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари».
Олдинги ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган ҚҚС суммасининг ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган солиқ суммасидан ортиқ бўлган суммаси вужудга келган ҳолларда кўрсатилган ортиқча сумма ҳисобот давридан кейинги даврда камайтиришга олиб борилади. Камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси ҳисобланган ҚҚС суммасидан ортиқ бўлганида, унда бундай ортиқча сумма (манфий сальдо) қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда ушбу ортиқча сумма қишлоқ хўжалиги корхонасининг шахсий счётида ортиқча тўлов сифатида эмас, балки манфий сальдо сифатида ҳисобга олинади. Ортиқча тўланган ҚҚС суммасининг қишлоқ хўжалиги корхонасига қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бюджетга ҚҚС бўйича қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Фойда солиғи. Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига кўра қишлоқ хўжалиги корхоналарида бошқа хўжалик юритиш субъектларидаги каби фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш учун «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»да номлари келтирилган фойда (зарар) кўрсаткичларидан ташқари яна қуйидаги иккита фойда кўрсаткичи ҳисоблаш йўли билан топилади. Булар:
Солиққа тортиладиган даромад (Стд)
Стд = Фст (Зст) + Стх + Сбх+ Бом -Гр - Счх -Д - Ф
Бу ерда: Фст (Зст) – солиқ тортилгунгача бўлган фойда ёки зарар
Стх – солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |