Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар


Download 170.27 Kb.
bet57/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар деганда Низомга келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ базасидан чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат мобайнида солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади. Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқ базасидан чегириладиган харажатларни Солиқ кодекси ва Низомда келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида мустақил ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг суммасини фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатишлари лозим.
Беғараз олинган мулк деганда бошқа юридик ва жисмоний шахслардан ҳақи тўланмаслик шарти билан олинган мулк (асосий воситалар, номоддий активлар, ўрнатишга мўлжалланган жиҳозлар, материаллар) тушунилади.
Грантлар деганда қишлоқ хўжалиги корхонасига давлат (хукумат) ҳамда нодавлат, чет эл, ҳалқаро ташкилот ва фондлар томонидан маълум мақсадлар учун берилган беғараз, гуманитар пул маблағлари ёки моддий техник ёрдам суммаси тушунилади. Грант маблағлари қатъий белгиланган мақсадлар учун ишлатилади.
Олинган дивидендлар ва фоизлар Солиқ қонунчилигига мувофиқ алоҳида 10 фоизлик дивиденд солиғига тортилиши муносабати билан фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Шунинг учун уларнинг суммалари фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади. Ушбу даромадлардан дивиденд солиғини ундирилганлиги тўғрисида маълумотлар уларни берган юридик шахсларнинг маълумотномалари билан тасдиқланиши лозим.
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар сифатида солиққа тортиладиган даромад суммасидан чегириб ташланадиган харажатлар, солиқдан озод этилган фойданинг турлари ҳамда имтиёз меъёрлари Солиқ кодексида (158,159-моддалар) очиб берилган.
Фойда солиғи (Нф) суммаси қишлоқ хўжалиги корхонасининг солиққа тортиладиган фойдаси суммасини (Стф) солиқ меъёрига (См) кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш йўли билан топилади, яъни:


Нф = Стф *См : 100%


Ҳисоб-китоб асосида ҳисобланган фойда солиғи суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling