Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Qishloq xo‘jaligi korxonalarida yordamchi ishlab chiqarish xarajatlarining hisobi va ularning taqsimlanishi


Download 170.27 Kb.
bet38/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Qishloq xo‘jaligi korxonalarida yordamchi ishlab chiqarish xarajatlarining hisobi va ularning taqsimlanishi

Қишлоқ хўжалик корхоналарини ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликлари деганда қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий фаолият турларига хизмат кўрсатувчи хўжаликлар тушунилади. Уларнинг асосийларига қуйидагилар киради:


*машина-трактор парки (МТП);
*таъмирлаш устахоналари;
*автотранспорт хўжалиги;
*электр, газ ва сув таъминоти хўжалиги;
*ишчи ҳайвонларни сақлаш хўжалиги ва бошқалар.
Ушбу ва бошқа турдаги ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликлари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг барча тармоқ ва соҳоларига хизмат кўрсатади. Бу хўжаликларнинг харажатлари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан етиштирилган у ёки бу турдаги маҳсулотларни етиштиришга бевосита тааллуқли бўлмаганлиги учун уларни дастлаб алоҳида счётларда йиғиш, сўнгра эса ҳисобот даври охирида бирор мезонга асосан тақсимлаш зарурат туғилади. Бундай харажатлар ҳисоби дастлаб махсус 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётида олиб борилади. Ушбу счётнинг дебетида ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳақиқатда сарфланган харажатлар тўпланади, унинг кредитида эса ёрдамчи ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларнинг қишлоқ хўжалик корхонасининг тармоқ ва соҳалари бўйича бўйича асосий ишлаб чиқариш ҳамда сотиш ва бошқариш харажатлари счётлари ўртасида тақсимланиши (ҳисобдан чиқарилиши) акс эттирилади. Харажатлар ҳисобини ҳисобот даврлари (ой, чорак, йил) мобайнида режа таннархда юритувчи корхоналарда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётининг кредитида харажатлар тақсимоти режа таннархида ҳисобдан чиқариб борилади ва йилнинг охирида ҳақиқий харажатлар аниқ бўлгач, калькуляция фарқи «қизил ёзув» ёки «қўшимча ёзув» усулларига мувофиқ ушбу счётнинг кредитида акс эттирилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг ҳисоб сиёсатига кўра ишчи счётлар режасида 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счёти тизимида ҳар бир ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмаси харажатлари ҳисоби учун алоҳида счётларни ҳам очишлари мумкин, масалан:
2311 «МТП харажатлари»;
2312 «Таъмирлар устахонаси харажатлари»;
2313 «Автотранспорт хўжалиги харажатлари»;
2314 «Сув хўжалиги харажатлари»;
2315 «Электр таъминоти хўжалиги харажатлари»;
2316 «Ишчи ҳайвонларни сақлаш харажатлари»;
2317 «Бошқа ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликлари харажатлари».
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётлар тизимида очилган барча счётларни юритишга турли бошланғич ҳужжатлар, оралиқ ва йиғма ҳисоб регистрлари маълумотлари асос бўлиб ҳисобланади. Уларнинг асосийларига қуйидагилар киради:
1. «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари бўйича хисобот» (18б- шакл);
2. «Таъмирлаш устахонаси харажатлари ҳисоби журнали»;
3.«Нуқсонлар ва уларни бартараф этишга кетган сарф-харажатлар қайдномаси» ;
4.Йўл варақалари, ТТН, наклоднойлар
5. «Транспорт харажатлари йиғма қайдномаси»;
6. «МТПдан фойдаланиш харажатларининг йиғма қайдномаси»;
7. Счёт фактуралар;
8. Нарядлар ва бошқалар;
«Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тариби туғрисида низом»га кўра ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби учун мўлжалланган счётларда харажатлар уларнинг қуйидаги моддалари бўйича акс эттирилиши лозим:
*материал харажатлари;
*асосий ва қўшимча иш ҳақлари;
*ижтимоий суғуртага ажратмалар;
*амортизация харажатлари;
*бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби учун мўлжалланган счётларнинг ҳар бирининг (2311,2312,2313,2314 ва бошқалар) дебетида юқорида келтирилган харажат моддаларига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида қуйидиги ёзувлар қилинади:

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling