*ишчи ҳайвонларни сақлаш харажатлари уларни қайси тармоқда фойдаланилганлик вақтига, бажарган ишлари миқдорига қараб тақсимланади.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли харажатлар счётларига олиб борилишига қуйидагича ёзувлар қилинади:
а) асосий ишлаб чиқариш счётларига олиб борилганда:
Дебет 2010 (тегишли счётлар) Кредит 2310 (тегишли счётлар);
б)капитал қурилиш счётларига олиб борилганда:
Дебет 0810,0890 Кредит 2310 (тегишли счётлар);
в)давр харажатлари счётларига олиб борилганда:
Дебет 9410,9420 Кредит 2310 (тегишли счётлар).
Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шаклида ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби махсус «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларини ҳисобга олиш қайдномаси»да юритилади.
8. Qishloq xo‘jaligi korxonalarida umumishlab chiqarish xarajatlarining hisobi va ularning taqsimlanishi.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатлари деганда уларнинг ишлаб чиқариш тармоқлари ва соҳаларига умумий ҳолда тегишли бўлган ҳамда у ёки бу маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри киритиб бўлмайдиган, балки уларнинг таннархига билвосита, яъни тақсимлаш йўли билан олиб бориладиган харажатлар тушунилади. Одатда, қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатлари деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларини бошқариш, бир вақтнинг ўзида турли тармоқ ва соҳаларга хизмат кўрсатувчи бўлинмалар харажатларини ўз ичига олади.
Деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари ва уларнинг турли соҳаларига ихтисослашган қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги моддалари бўйича гуруҳланади:
*асосий ва қўшимча иш ҳақи харажатлари – бу гуруҳга деҳқончилик ва чорвачилик соҳаси мутахассислари, ходимлари ва ишчиларига, чунончи, аграномлар, зоотехниклар, ветврач, веттехниклар, лабаротория мудири ва ходимлари, бригадирлар, ферма мудирлари, ҳисобчилар, қоровуллар ва шу каби бошқа умумишлаб чиқариш мақсадидаги ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақлари киритилади;
*ижтимоий суғуртага ажратмалар – бу гуруҳга деҳқончилик ва чорвачилик соҳаси мутахассислари, ходимлари ва ишчиларига, чунончи, аграномлар, зоотехниклар, ветврач, веттехниклар, лаборатория мудири ва ходимлари, бригадирлар, ферма мудирлари, ҳисобчилар, қоровуллар ва шу каби бошқа умумишлаб чиқариш мақсадидаги ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақидан ижтимоий суғуртага қилинган ажратмалар киритилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |