Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Криптовалюталар бозорининг келажак истиқболлари


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

Криптовалюталар бозорининг келажак истиқболлари. Биткоин 
нархининг навбатдаги кўтарилиши ортидан Финляндия марказий банки 


Биткоин тизимини революцион ва ажойиб деб тавсифлаган ҳолда илмий 
изланишлар туркумини эълон қилди. Ушбу маълумотда жаҳондаги минглаб 
криптомайнерлар томонидан қўллаб-қувватланадиган Биткоиннинг жуда 
стабил эканлиги таъкидланади. Шу муносабат билан 2017 йилни қўрқмасдан 
Биткоин йили деб айтиш мумкин, чунки йил бошида унинг нархи 1000 доллар 
бўлган бўлса, йил давомида 20000 долларгача ўсиш кузатилди, келажакда эса 
унинг нархи 100 000 долларгача кўтарилиши мумкин экан. Бундай 
маълумотни Chace Amerika ЖПМ молиявий холдинги бош директори 
Деливеринг Алпҳа деб номланган банк конференциясида айтиб ўтди 
(12/09/2017 йил). Аммо унинг фикрича, келажакда криптовалюталар бозори 
бир кўпик сифатида жуда катта миқдорга етганидан сўнг ёрилиб кетади, чунки 
унга бўлган талаб кўпчилик ҳолларда сунъий талабдир, у анъанавий пуллар 
бозори билан тўлиқ интеграциялашмаган.
Криптовалюталар бозорининг ривожланишини қисқача равишда 
қуйидагича тавсифлаш мумкин:
✓ Биткоин тушунчаси биринчи маротаба 2008 йилда Сатоси Накомото 
исмли киши номидан киритилган;
✓ Биткоин асосида электрон занжир орқали маълумотлар узатиш 
технологияси – блокчейн ётади; 
✓ блокчейннинг турли элементлари ҳар хил компьютерларда сақланади 
ва уларнинг ҳақиқийлиги аниқ математик алгоритмлар орқали назоратчи 
органлар иштирокисиз тасдиқланиб туради; 
✓ 2017 йил 1 августда Биткоин ишлаб чиқарувчилар унинг тезроқ 
ишлайдиган аналоги – Битcоин Cашни яратдилар.
Биткоиннинг криптовалюталар бозоридаги энг асосий рақобатчиси 
россия-канада дастурчиси томонидан 2013 йилда ишлаб чиқилган 
криптовалюта этҳериум ёки эфир ҳисобланади. 
Киптовалюталар бозорининг ривожланишини 2000 йиллар бошида рўй 
берган “дотcом” лар бўйича катта қизиқиш ва унинг нима билан тугагани 
билан ҳам солиштиришимиз мумкин. Ўша даврда домен исмлари .cом билан 
тугайдиган технологик компаниялар акцияларига жуда катта қизиқиш 
кузатилгани туфайли биржаларда замонавий номлар билан аталган, .cом 
домен номи билан тугайдиган, аммо амалда мавжуд бўлмаган 
компанияларнинг акциялари фаол сотила бошланди. Бу фирибгарлик маълум 
бўлиб қолганидан сўнг, дотcом компанияларнинг акциялари жуда ҳам тушиб 
кетди ва кўпгина компаниялар бунинг оқибатида хонавайрон бўлдилар. Cоин 
Маркет Cап сайтининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда интернетда 900 
га яқин рақамли криптовалюталар мавжуд. Бу бозорда Янги иштирокчилар 
деярли ҳар куни пайдо бўлаяптилар ва уларнинг барчаси ҳам яхши ўйлаб 
тузилган бизнер-режага эга ёки улар фирибгар эмас деб аниқ айтиб бўлмайди. 
Уларнинг банкрот бўлиши бутун криптография бозорининг тушкунликка 
учрашига олиб келиши мумкин. Яъни сунъий криптовалюталарнинг инқирози 
ўз ортидан Биткоин, лайткоин ва эфириумларнинг ҳам инқирозига сабаб 
бўлиши мумкин. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, криптовалюталар учун яна 
катта бир хавф давлат томонидан ҳам келиши мумкин ва муқаррар.


Молиявий аналитик Джеймс Даймоннинг айтишича, “Валюта давлат 
томонидан биринчи навбатда яратиладиган нарсадир. Давлат эса валюта 
айланишини Марказий банк ёрдамида назорат қилади. Ундан ташқари давлат 
ким валютага эгалик қиляпти, у қаерда турибди ва нималарга сарф 
қилинишини билишни истайди. Худди шунинг учун ҳам Хитой криптовалюта 
биржаларини ёпяпти. Криптовалюталар қанчалик кўп бўлса, давлат шунчалик 
уни фаолроқ назорат қилишни хоҳлайди. Ҳозирча криптовалюталар янгилик 
бўлгани учун давлат ундан фойдаланишга чидаб турибди, аммо ундан бирор 
кимса ёки ташкилот зарар кўргани аниқланса ёки кимдир ундан ноқонуний 
амаллар учун фойдаланса, давлат шу заҳоти уни ёпиб қўяди”. Масалан, 2015 
йилда Россия Молия вазирлиги “пул суррогати” чиқарганлар ва уни сотишга 
уринганларни етти йилгача қамоқ жазоси билан жазолашни таклиф қилди. Пул 
суррогати термини криптовалюталарга ҳам тегишлидир. 
Криптовалюталар бозорининг келажакдаги ҳолатига назар солсак, бу 
бозорда таваккалчилик ҳали-ҳануз анча юқори бўлади. Шунинг учун ҳам узоқ 
ва қисқа муддатли перспективаларда кўтарилиш ва пасайишга тайёр бўлган 
инвесторларгагина бу бозорда ўйнаш тавсия этилади.
Қуйида нима сабабли криптовалюталар курси тез-тез ва шиддатли 
тарзда ўзгаришининг яна бошқа бир қанча сабаблари келтирилади. Буларнинг 
биринчисига худди оддий пуллар ва қимматли қоғозлар бозорида бўлгани 
каби “руҳий” факторларни киритишимиз мумкин. Масалан, инвесторларни 
кутиш, талабнинг вақтинчалик кўпайиб кетиши, талаб ўсишининг 
секинлашуви, жуда тез ўсишдан сўнг чарчоқлик ҳолати кабилар. 
Криптовалюталар бозорининг бошқа турдаги активлар бозоридан асосий 
фарқи унинг иқтисодиёт билан узвий боғлиқ эмаслигидир. Мамлакатлар 
иқтисодий ҳаётига биткоинлар курсининг ўсиши ёки камайиши ҳозирча 
таъсир қилмайди. Аксинча, доллар курси тебраниши ёки нефть нархи 
ўзгариши иқтисодиётга катта таъсир кўрсатади.
Иккинчи сабаб криптовалюталарнинг Янги рақамли валюта турига 
мансублигидир. Кўпчилик унинг нималигини жуда яхши тушунмаганлиги 
учун информацион ўйинлар воситасида криптовалюталар курсини кўтариш 
ёки тушириб юбориш мумкин. Бунда оммавий ахборот воситалари ва 
ижтимоий тармоқлар катта аҳамиятга эга. Интернетдаги қандайдир янгилик 
унинг курсини туширса, бошқаси курсни кўтариб юборади. Бу борадаги 
кўплаб маълумотларни текширишнинг ўзи ҳам катта муаммодир.
Учинчи сабаб сифатида криптовалюта дастур кодининг янгиланишини 
(ҳардфорк) келтириш мумкин. Курс маълум максимал даражага етгандан сўнг 
олди-сотди вақтинча тўхтатилиши мумкин, аммо бу умумий ҳолатга катта 
таъсир кўрсатади.
Биткоиннинг курси жуда ҳам ўзгарувчан (волатил) бўлгани учун йирик 
инвесторларнинг савдога аралашуви курснинг анчагина ўзгаришига олиб 
келади. Бу эса Биткоин пуфаги ҳали бир неча бор катталашиши ва 
кичиклашиши 
мумкинлигини 
англатади. 
Биткоин 
курси 
қачон 
стабиллашишини ҳозирча ҳеч ким башорат қила олмайди, шунинг учун 
Биткоин эгаларига сабр қилиш тавсия этилади. Қайси криптовалютани сотиб 


олиш керак ва қайсисини сотиш керак деган саволга жавоб бериш ҳам жуда 
мураккаб масала. Аммо ҳозирги шароитларни ҳисобга олган ҳолда 
Биткоиндан воз кечиш ҳам унчалик тўғри бўлмайди. Негаки, ҳозирги пайтда 
инвесторлар унга жуда қаттиқ ишонадилар. Биткоинга бўлган ишонч Биткоин 
cаш ва Биткоин голд га бўлган ишончга нисбатан анча катта миқдорда. Ундан 
ташқари Биткоиннинг бошқа коинларга нисбатан ишонч захираси анчагина 
катталигини пайқаш мумкин. Агар энг оммабоп рақамли валюта – Биткоинга 
альтернатива қидирилса, у ҳолда бир қанча вариантларни таклиф этиш 
мумкин. Масалан, Биткоин даромад даражаси бўйича бир қанча 
криптотокенлардан қуйироқда юради. Мисол учун, Стратис (СТРАТ)нинг 
нархи 2016 йил июлидан буён ИCО ташкил қилингандан кейин 600 баробарга 
ўсган бўлса, худди ўша даврда Биткоин бор-йўғи 30 баробарга ўсган. Спеcтро 
Cоин (криптовалюталар биржаси) нархи эса 2017 йил январидан буён 400 
баробарга ўсган. 
Юқорида келтирилган барча камчиликларни ҳал қила оладиган бир 
тизим сифатида илк криптовалюталардан бири бўлган Биткоин пайдо бўлди. 
Биткоин 2009 йил 3 январда ўзини Сатоши Накамото деб атаган шахс 
томонидан яратилган ва 2008 йил 31 октябрида “Биткоин – электрон 
тўловларга мос рақамли тизим” (“Биткоин: А Peer-to-Peerelectronic Cash 
System”) деб номланган мақолада оммавий эълон қилинган. Ушбу Биткоин 
валютаси ишончга эмас, балки криптографик кодлаш тизимига асосланган ва 
ўзаро ҳеч қандай воситачиларсиз (банк ёки бошқа молиявий воситаларсиз) 
тўловларни бевосита иштирокчилар орасида амалга оширилишини 
таъминловчи тўлов тизими валютасидир. Бунда назорат қилувчи органларсиз 
тангаларнинг ҳақиқийлигини мураккаб математик алгоритмлар асосида 
тасдиқланадиган тизим амал қилган ҳолда иштирокчиларнинг ҳар бири ушбу 
тангаларни эмиссия қилиши ҳам мумкин. Биткоиннинг ўзига хос жиҳатлари 
сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: 
➢ марказлашмаган тизим – бунда ҳар бир иштирокчи тенг ҳуқуқ ва 
имкониятларга эга;
➢ ҳисоб-китобларнинг тўлиқ шаффофлиги – ҳар бир иштирокчи барча 
транзакцияларни кўриши мумкин; 
➢ назоратнинг йўқлиги – ҳеч бир давлат ёки ташкилот тизим ичидаги 
операцияларни назорат қила олмайди;
➢ сирлилик – тизим иштирокчилар ҳақидаги маълумотларнинг 
тасдиқланишини сўрамайди;
➢ криптотангаларни эмиссия қилиш чекланган, жами 21 миллион БТC 
(Биткоин тангаси) чиқарилади;
➢ баланс икки ёқлама ёзув асосида бўлмайди, балки барча 
транзакциялар хронологик тартибда барча иштирокчиларда кўринади;
➢ криптовалюталар инфляцияга учрамайди. Қиймати эса бозордаги 
талаб ва таклифга қараб ўзгаради;
➢ юридик (ҳуқуқий) жиҳатдан криптовалюталарнинг қўлланилиши 
учун ҳеч қандай асос мавжуд эмас. 


Биткоин ва у билан боғлиқ операцияларнинг амалга оширилиши учун 
фақатгина интернет тармоғига уланган иштирокчиларнинг мавжуд бўлиши 
кифоя. Криптовалюталар билан ишлаш жараёни қайсидир маънода олдиндан 
мавжуд торрент тизимида ишловчи иштирокчиларнинг ўзаро файллар 
алмашинувига ҳам ўхшаб кетади. Фақат бу тизимда файллар ўрнида махсус 
криптографик кодлар хешланган ҳолда блокларга йиғилади. Ушбу 
блокларнинг вақт бўйича тўғри кетма-кетликда тузилиши эса блокчейн 
(блоклар занжири) технологиясини юзага келтиради (10.2-расм). 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling